“Машъал” йиғинида туркманистонлик футболчилар
15 dec 2013 12:02
News
![](https://championat.asia/upload/storage/110320_original.jpg)
![](/upload/storage/110320_220.jpg)
“Машъал” йиғинида туркманистонлик футболчилар
Муборакликлар айни пайтда йиғинни Янгиерда олиб боришмоқда.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан сунъий қопламали стадионда ўтказилмоқда.
Таркибда янги футболчилар бор. Мўйдин Мамазулумов, Низом Норовдан сўнг “Шўртан”дан икки нафар футболчи келиб қўшилди. Булар – Аббос Омонов билан Ҳумоюн Муртазоев.
Бундан ташқари оғир жароҳат туфайли бу йилги мавсумда “Машъал”га ёрдам бера олмаган Габит Сапаргалиев ҳам жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади.
Шунингдек “газчилар” лагерида яқинда туркманистонлик легионерлар пайдо бўлди. Аммо ҳозирча улар кўрикдан ўтаётгани учун, номлар ошкор этилмаяпти. Шуниси маълумки, улар “Машъал” сафига қўшилганига 2-3 кун бўлди.
Легионерларнинг тақдири айнан ушбу йиғин давомида аниқ бўлади.
Дарвоқе, яқинда “Астана”да юз берган кутилмаган истеъфодан сўнг Марат Мифтахуддинов ҳам Ўзбекистонга қайтиб келган. Ёрдамчи мураббийнинг яна “Машъал”да ишлаши кутилмоқда.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments