Latest news

03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  0 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  50

«Машъал» футбол клуби тарихидан лавҳалар News

«Машъал» футбол клуби тарихидан лавҳалар

Қашқадарё воҳасининг қум барханлари ҳукмрон жойида ташкил этилган Муборак шаҳри мамлакатимиз газ саноатида муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги пайтда гўзал бир шаҳарга айланган Муборак воҳа футболининг ривожланишидаги тутган ўрни ҳам беқиёсдир.

Бугун Муборакнинг «Машъал» футбол клуби ўзининг 30 йиллик тўйини нишонлаш арафасида турибди. Хўш, Муборакда шундай нуфузли футбол клуби қандай ташкил топди? Албатта, бунда қанчадан-қанча жонкуяр инсонлар тер тўкмади дейсиз. Биз ёшлар бу ҳақда нимани биламиз?

Шуларни ҳисобга олиб, «Машъал» ПФК расмий сайтидаги клуб тарихи саҳифасига мурожаат қилдик ва бу шонли тарихдан лавҳаларни ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим топдик, марҳамат ўқинг:

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида футболни ривожлантиришга аввалдан замин бор эди. Миллий чемпионатимизга асос солингунга қадар газчилар шаҳарчасининг «Факел» жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигаси, Ўзбекистон касаба-уюшмалари жисмоний тарбия жамоалари Республика биринчилигида қатнашиб келган. Бир сўз билан айтганда, Муборак футболининг ўзига хос тарихи бор эди.

Чўлни ўзлаштириб, шаҳар барпо этишда асосан ёшлар жавлон уришган. 1980 йиллар бошида улғайиб бораётган ёш шаҳарнинг меҳнатсевар ёшлари футбол жамоасини тузиш ташаббуси билан чиқдилар. Муборак технологик транспорт ва махсус техникалар корхонасининг раҳбари Баҳром Вафоевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1982 йили футбол жамоасига асос солинди. Биринчи мавсумдаёқ катта мақсадларни кўзлаган футболчилар вилоят биринчилигида муваффақият қозониб, Республика биринчилигига йўлланма олишди. Шу йилларда айнан Баҳром Вафоевнинг ташаббуси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак газ ишлаб чиқариш бошқармаси, бошқа хомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан шаҳар марказида стадион қуриб битказилди. Ушбу стадион айни пайтда айнан Баҳром Вафоев хотираси учун унинг номи билан аталади.

1988 йилга қадар жамоа ички биринчиликда ўртамиёна клублардан бири бўлиб келди. Бу давр ичида жамоага четдан не-не ўйинчилар, мураббийлар келиб кетмади. Ўша йилнинг иккинчи даврасида клубга пойтахтдан Тўра Шоймардонов таклиф этилди. У асосий эътиборни маҳаллий ёшларга қаратди. Натижа эса келаси мавсумдаёқ бўй кўрсатди – аутсайдерлардан бири бўлган «Факел» фахрли учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Миллий чемпионатимиз биринчи лигасида фаолиятини давом эттирган йилиёқ жамоанинг номи ўзгартирилди ва шундан бери клуб «Машъал» дея атала бошланди. Жамоанинг олий лигага чиқишида собиқ пахтакорчи, бош мураббий Борис Серостанов, Муборак тумани ҳокими Жумақул Қурбонов, ҳомийлар – туман газни қайта ишлаш корхонаси директори Нуриддин Зайниев, Муборак газ конлар бошқармаси бошлиғи Иван Келеш каби инсонларнинг хизматлари беқиёс бўлди. Жамоа бош мураббийлигига гарчи Виталий Иванов таклиф этилган бўлса-да, ўйинчиларнинг аксарияти маҳаллий йигитлар бўлганлиги эътиборли эди. Олег Қаҳҳоров, Константин Смирнов, Файзулла Очилов, Асрор Алиқулов, Зоир Тўрақулов, Александр Бейнарович, Анвар Бердиев, Комил Ягмиров, Владимир Надьярний каби қашқадарёлик футболчилар вилоят шарафини олий лигада муносиб ҳимоя қилишга киришдилар. Юқорида номлари зикр этилганлар кейинчалик ҳам вилоят футболи савиясини кўтариш учун ўзларини шу соҳага бағишлаганликлари билан ҳурмат қозондилар.

Бироқ «Машъал»нинг олий лигадаги юриши муваффақиятли кечмади – икки мавсумда лигадан тушиб кетмади-ю, лекин аутсайдерлар қаторида жон сақлади. Бу эса турган гапки вилоят мутасаддиларини ҳам, ишқибозларини ҳам қаноатлантирмасди. 1997 йилга келиб, вилоят футболи структурасида ўзгариш қилинди. 1-лигада пастки ўринларда юрган вилоят марказидаги «Насаф» жамоасига олий, олий лигадаги «Машъал»га эса биринчи лига жамоаси мақоми берилди. Муборакликлар устозлигига шу вилоят футболида ном қозонган, кўплаб истеъдодли шогирдлар етиштирган, «Машъал»да икки йилдан буён иккинчи мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган Абдураҳмон Юмангулов тайинланди. Аввалги йилдаги таркибдан камчилик қолди, аксарият ўйинчилар яна маҳаллий йигитлар эвазига таклиф этилди. Уларнинг кўпчилиги Юмангуловнинг шогирдлари эди: Равшан Шарофуддинов, Комилжон Ягмиров, Бахтиёр Мамадиев, Дадажон Тоғаев ва бошқалар.

Жамоа гарчи биринчи лигага тушириб юборилган бўлса-да, бу ердаги иш профессионал даражада давом этаверди. Баҳром Вафоев номли стадион тобора гўзаллашиб борди. Унинг ёнида 1000 кишилик кичик стадион қад кўтарди, яна иккита футбол майдони фойдаланишга топширилди. Бу ишларнинг барчасига Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Нуриддин Зайниев бош-қош бўлди.

Жамоа бир пайтлар, тўғрироғи, тўрт йил аввал вилоят мутасаддилари қистови билан олий лигадан биринчи лигага айланиб қолганди. Шундан буён муборакликлар фақат юқори ўринлар учун курашишди. Уч йил кучли олтиликдан пастга тушмаган жамоа 2000 йили ниҳоят қуйи лигада фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, ҳақли равишда олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Биргина пойтахтнинг «Академия» клубини ўзидан юқори поғонага ўтказиб юборди холос. Аммо ЎФФнинг антиқа қарори муборакликларни олий лигага чиқишдек умидларини пучга чиқарди. Гап шундаки, 2000 йили олий лигада 20та жамоа иштирок этган бўлса, 2001 йилдан унинг сафи иккитага қисқартирилиши режалаштирилди. Шундай қилиб, биринчи лигага тўғридан-тўғри йўл олиши лозим бўлган, аксинча юқори лигадан қуйига тушиши керак бўлган «Машъал» ва «Сўғдиёна» клублари ўртасида ўтиш учрашуви ташкиллаштирилди. Афсуски, совуқ кунларда ўтказилган ўйинда жиззахликларга омад кулиб боқди ва «Сўғдиёна» олий лигадаги жойини сақлаб қолди. «Машъал» эса яна биринчи лигага равона бўлди.

Шунда ҳам муборакликларнинг кайфияти тушиб кетмади, ишга янада жиддий киришилди. Янги мавсумга тайёргарлик кўришда 1-лига жамоалари ичида энг кўп ўртоқлик учрашувлари уюштирилди. Бу эса охир-оқибат ўзининг ижобий натижасини кўрсатди – муборакликлар 29-турда ўз майдонларида «Шўрчи» жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва муддатидан олдин иккинчи бор олий лига йўлланмасини қўлга киритишди.

«МАШЪАЛ»НИНГ ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИДА ҚАЙД ЭТГАН НАТИЖАЛАРИ

2006 йил. «В» гуруҳи
8 март
«Ал-Минаъа» (Ироқ) – «Машъал» – 0:1
Гол
: З.Холмуродов (31).
22 март
«Машъал» – «Ал-Айн» (БАА) – 1:1.
Гол:
Ш.Мирхолдиршоев (90).
12 апрель
«Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) – «Машъал» – 5:0.
26 апрель
«Машъал» – «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) – 2:1
Голлар:
Б.Қораев (50), З.Холмуродов (84).
3 май
«Машъал» – «Ал-Минаъа» – 2:2.
Голлар
: Ж.Ҳасанов (30), Ш.Мирхолдиршоев (72).
17 май
«Ал-Айн» – «Машъал» – 2:1
Гол:
З.Холмуродов (23).

Юқорида келтирилган лавҳалар «Машъал» футбол клуби тарихидан парчалар холос. Умид қиламизки, келгусида ушбу клуб тарихини тўлиқ қоғозга туширадиган ижодкорларимиз ҳам топилади.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика