Latest news

15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  0 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  6 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1

"Машъал" директори Илҳом Қурбонов: "Лойиҳамиздан янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган" News

"Машъал" директори Илҳом Қурбонов: "Лойиҳамиздан янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган"

Мағлубиятлар кўчасига кириб қолган Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Қўқон-1912"га мағлубиятга учради.

 Учрашувдан сўнг жамоа мураббийи Дилявер Ваниев клуб раҳбарларидан истеъфо сўрашини маълум қилди. Биз бу борада "Машъал" директори Илҳом Қурбоновга юзландик.

"Дилявер Ваниевга икки кунга уйига жавоб бериб юбордик. Лойиҳамизда янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган. Албатта, ўтган ўйинларни мураббийлар штаби билан биргаликда таҳлил қилиб чиқамиз. Кўраётган бўлсангиз ўйин, вазиятлар яратиш борасида мағлуб бўлмаяпмиз. Таркибимиздаги 80 фоиз футболчилар Суперлигада бу йил дебют қилди. Улар ҳали Суперлигада ўйнамаган эди. 

Айтганимдек янги мураббий олиб келмаймиз, фақат маслаҳатчи ёки ёрдамчи куч жалб қилишимиз мумкин. Олдиндаги ўйинларда Дилявер Ваниевга ишонишда давом этамиз. Тўғри, қийин рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Қўлни туширмаймиз. Бу қийин ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

Маош билан боғлиқ муаммолар бизга ўхшаган бир нечта жамоаларда ҳам бор. "Бунёдкор", "Насаф" ҳам шу ҳолатда тўп тепмоқда ва яхши натижалар қайд этяпти. Тўғри, бу жамоаларда академиясидан чиққан йигитлар 3-4 йилдан Суперлигада бирга тўп тепмоқда. Агарда юқоридаги жамоалар ҳам мағлубият кўчасига кириб қолганида маош билан боғлиқ муаммоларни сабаб қилиб кўрсатсак бўларди. Маош баҳона эмас. Овқатланиш, машғулотлар, майдонлар ва бошқа ташкилий ишларни, шароитларни қўлимиздан келганича яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ҳеч кимда нолиш йўқ. 

Таркибимиздаги иқтидорли ёшларга ишонамиз. Уларнинг келажаги бор. Ҳужум чизиғимизда айрим муаммолар борлиги сабабли иккинчи даврада Ҳумоюн Муртазоевни ортга қайтардик. Лекин, у ҳам жароҳатлар сабаб кўп ўйинларни ўтказиб юборди",-дейди Илҳом Қурбонов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика