Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  204 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Машъал" бешта туман футбол мактаблари билан ҳамкорликни бошлади News

"Машъал" бешта туман футбол мактаблари билан ҳамкорликни бошлади

"Машъал" ПФКнинг футбол мактабида катта йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят футбол федерасияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов, Муборак туман ҳокими ўринбосари Шавкат Меҳмонов, клуб раҳбарияти ва Қашқадарёнинг бешта тумани  таълим бошқармаси вакиллари иштирок этди. Йиғилишда Қашқадарё вилоят Ҳокимининг футболни ривожлантириш бўйича ишлаб чиққан режасини бажариш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда вилоятнинг бешта Чироқчи, Яккабоғ, Муборак, Касби, Миришкор туманларидаги футбол мактабларининг барчасини "Машъал" футбол клуби билан боғлаш масаласи кўрилди.

Йиғилишни олиб борган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов бу тизимни самараси ҳақида барча йиғилганларда тушунчалар бериш билан бир қаторда, туманларда йўлга қўйилган барча камчиликларни бирма-бир санаб ўтди. Ҳар бир туманда футбол учун олиб борилаётган ишлар самараси муҳокама этилди.

"Машъал"да ўз ишининг мутахассислари иш олиб бормоқда. Вилоятимиз ҳар доим истеъдодларга тўла бўлган. Биз бу истеъдодларни йўқотмай, нафақат вилоятимиз балки, футболимиз юзига айланиб бораётган "Машъал"га ўтказиш борасида ишларни олиб боришимиз керак. Ўз футболчиларимизни ўзимиз кашф этиб , Ўзбекистон учун керакли инсон қилиб тарбиялайлик. Клубда тажрибали Александр Хомяков,  АбдураҳмонЮмангулов, Жамшид Саидов, Дилшод Андаев каби етакчи мутахассислар иш олиб бормоқда. Ёшларни тўғри йўлга йўналтириб, футболимизга фойдаси тегадиган қилиб тарбиялашимиз лозим. Шу боис вилоятнинг бешта туманидаги футбол мактабларини ва футболга ихтисослашган мактабларни тўлалигича "Машъал" билан ҳамкорликка ўтказмоқчимиз",  - дейди Норқул Даминов

Йиғилиш якунига барча туман халқ таълим вакилллари умумий фикрларини айтиб ўтди ва бешта туман футбол мактаблари "Машъал" билан ҳамкорликни боғлади.

Энди "Машъал" клубининг мураббийлари туманларда ташкил этилувчи барча футбол турнирларида иштирок этиш билан бир қаторда, истеъдодларни саралаб клубга жалб этади. Ундан ташқари ҳар ойда ҳар бир туманда умумий йиғилиш ташкил этилиб, унда клуб вакиллари ҳам иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика