Latest news

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  32 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар News

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди.
Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, одатдагидек ҳар икки жамоа бош мураббийларидан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Азамат Абдураимов (“Андижон” бош мураббийи):
-   Ўйин қизиқарли кечди. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси кўпинча шундай ўтади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Эҳтимол бу узоқ йўл босиб келганимиз билан боғлиқдир. Аммо танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Биз биттадан кўп тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу ерга келишдан олдин “Машъал”нинг ўйин услубини жиддий ўргангандик. Бугунги баҳсда менга ҳакамлик сира ёқмади. Айниқса, биринчи таймда ҳакам ўйинни жуда паст савияда бошқарди.

-   Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол хусусида нима дея оласиз?
-   Бу ерда “Машъал” омад туфайли ғалаба қозонди дейиш мушкул. Чунки тан олиш керак, рақиб ўйиннинг охирларини анча кучли ўтказди. Кетма-кет ҳужум уюштирди. Ва мана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди деган фикрдан йироқман, фақат ҳужум қилаётган жамоанинг омади келиб қолди.

-   Негадир Асқар Жадигеровнинг иккинчи таймда ўйини қовушмади.
-   Жадигеров айни пайтда жамоамизнинг етакчиси ҳисобланади. Лекин жамоа мағлубиятга учраганда бу алоҳида бир ўйинчининг яхши ўйнамаганидан дарак бермайди, балки бутун жамоа шунга сабабчи бўлади. Бугунги учрашувда Жадигеров қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика