"Машъал" академияси ёпилди
14 sep 2019 13:04
News
"Машъал" академияси ёпилди
Мамлакатимиздаги энг биринчи футбол академияси ўз фаолиятини тўхтатган кўринади.
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, кеча Муборак шаҳридаги "Машъал" футбол академияси вақтинча ёпилган. Академияда таҳсил олаётган ёш футболчилар ва мураббийларга уйларига жавоб бериб юборилди ва академия номаълум муддатга ёпиб қўйилди. Бунинг сабаби "Машъал" ҳисоб рақамида пул йўқлиги билан изоҳланяпти.
Сир эмас "Машъал" футбол академияси бир қатор футболчиларни тарбиялаш орқали ном қозонган. Бугунги кунда "Ростов" сафида ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этаётган Элдор Шомуродов ҳамда ўтган мавсум "Ал Шаржа" билан БАА чемпионлигини қўлга киритган Отабек Шукуров ушбу академия тарбияланувчилари ҳисобланади. Албатта, шундай таълим масканининг ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиши жуда ачинарли ҳолат.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments