Latest news

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  6 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

"Машъал" - 30 ёшда" - китоби нашрга тайёрланмоқда News

"Машъал" - 30 ёшда" - китоби нашрга тайёрланмоқда

2014 йил "Машъал" клуби учун ўзига хос юбилей тўй бўлади. Ушбу йилда клубимиз ўзининг ўттиз йиллигини нишонлайди.
Расман 1984 йилда ташкил этилган Муборак шаҳрининг "Машъал" клуби ушбу йилда ўттиз йиллик тарихга эга бўлди. Ортда қолган давр мобайнида клубда 1000дан зиёд футболчи, 100дан зиёд мураббийлар фаолият олиб борди.

"Машъал" ушбу мавсум охирида ўзининг ўттиз йиллик тарихига бағишланган катта байрам дастурини тақдим этади. Йил якунида ташкиллаштирилаётган ушбу байрамда "Машъал" - 30 ёшда" китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Ушбу китоб бўйича айни вақтда жадал ишлар амалга оширилмоқда. Клуб таркибида жамоага беэътибор бўлмаган барча инсонлар фикрлари ва тарихи қайта ёзиб чиқилган. Ундан ташқари китобда тарихий фотосуратлар, футболчилар фикри, мураббийлар фикри, клуби раҳбарияти ва инфраструктура бўйича барча маълумотларни ўз ичига олади. Жамоага меҳнати синган ва айни вақтда ҳаёт бўлган инсонлар билан жонли суҳбатлар ташкил этилиб, клубнинг дастлабки ҳолатида 2014 йилгача бўлган барча воқеликлар акс эттирилади.

Айни вақтда ҳам ушбу китоб бўйича изланишлар давом этмоқда. Китоб тақдимоти эса йил сўнггидаги катта байрам тадбирида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика