Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  138 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

"Машъал-2002" Бухорода биринчи бўлди News

"Машъал-2002" Бухорода биринчи бўлди

25-29 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрида 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўзига хос турнир ўтказилди.
9та жамоа иштирок этган мазкур мусобақада “Машъал” футбол мактабининг тарбияланувчилари биринчи ўринни қўлга киритишди. Қизиғи шундаки, муборакликлар тўртта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозаларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов бошқарувидаги жамоа аввалига гуруҳда Учқудуқнинг “Сокол” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса “Андижон” 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ярим финалда “Хоразм” билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида ёш “газчилар” 3-2 ҳисобида зафар қучишди. Ва ниҳоят турнирнинг ҳал қилувучи финал ўйинида “Машъал” “Бухоро”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Шуни айтиб ўтишимиз лозим, бу мусобақада ўйинларнинг ҳар бир тайми 20 дақиқадан ўйналди. Жамшид Ботиров раҳбарлик қилаётган Бухоро футбол мактаби бош ташкилотчи бўлди. Турнир якунига етгач, одатдагидек ҳар бир чизиқ бўйича энг кучлилар аниқланди. “Машъал-2002” футболчиси Юлмухамедов Руслан “Мусобақанинг энг яхши футболчиси” деб топилди.

Шундай қилиб ёш футболчилар ўртасида ўтказилган турнирда “Машъал” биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Бухоро”га иккинчи ўрин насиб этди. Хоразм ва Навоий вилояти жамоалари эса учинчи-тўртинчи ўринларни бўлиб олишди.

Гуруҳ ўйинлари
“Машъал” – “Сокол” – 2:0
Гол:
Юлмухамедов Руслан (2та).

“Машъал” – “Андижон” – 1:0
Гол:
Субҳонов Шамшод.

Ярим финал
“Машъал” – “Хоразм” – 0:0 (пенальтилар бўйича – 3:2)

Финал
“Машъал” – “Бухоро” – 1:0
Гол
: Юлмухамедов Руслан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика