Latest news

15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  7 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  5 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди News

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек Қашқадарёда вилоят ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоамиз кеча гуруҳ босқичидаги сўнгги 4-тур баҳсини ўтказди. 1 февраль куни эса 3 тур баҳсини ўтказган эди. 3 тур ўйинида "Нуристон"га қарши майдонга тушган футболчиларимиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Темур Юмангулов ва Миржалол Қосимов муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 3-тур.
Косон. 01.02.2015

"Машъал-2" - "Нуристон" 2:1
Голлар:
Темур Юмангулов, Миржалол Қосимов.

Гуруҳдаги сўнгги тур баҳслари кеча бўлиб ўтди. "Машъал-2" унда "Пўлати"га қарши ўйин ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳдан чиқишни уддалаб бўлган жамоамиз бу ўйинда бир қатор кўрикдаги футболчилар хизматидан фойдаланди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 4-тур.
Қарши. 03.02.2015

"Машъал-2" - "Пўлати"  2:2
Голлар:
Миржалол Қосимов, Сардор Сулаймонов.

Ушбу натижалардан қайд этган биринчи лигамиз жамоаси гуруҳда 3 та ғалаба ("Шўртан-2"  4:0, "Аланга" 2:0 , "Нуристон" 2:1 ), битта дуранг ("Пўлати" 2:2 ) қайд этиб , 10 очко билан биринчи ўринда тугатди.

Энди ҳар икки гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олди. "А" гуруҳидан "Шўртан" (ёшлар) ва "Насаф" (ёшлар) жамоалари чиқишни уддалаган бўлса, "B" гуруҳидан "Машъал-2" ва "Нуристон" ярим финалга чиқди.  Ярим финал баҳсларининг биринчиси  мос равишда "А" гуруҳи ғолиби "Шўртан" (ёшлар) ва "B" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Нуристон" жамоалари ўртасида бўлса, иккинчи ўйин "B" гуруҳ ғолиби "Машъал-2" ва  "А" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Насаф" (ёшлар) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки ярим финал баҳси эртага "Насаф" академиясининг сунъий майдонида 10:00 ва 12:00 да бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика