Latest news

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  6 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  9 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   247 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  23

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда News

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда

26 январда Қашқадарё ҳокими кубоги баҳслари старт олди.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошқарувидаги ушбу жамоа мусобақадаги иштирокини бошлади. Бу турнирда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда соврин учун курашмоқда. "Машъал" иштирок этаётган "B" гуруҳида биринчи лига жамоамиздан ташқари "Шўртан" (ёшлар), "Аланга" (биринчи лига), "Пўлати" ва "Нуристон" (иккинчи лига) жамоалари ҳам ўрин олган.  Айтиб ўтиш керакки , мусобақа Ғузор, Қарши, Косон стадионларида бўлиб ўтмоқда.

Душанба куни "Машъал-2" биринчи тур баҳсини "Аланга"га қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоамиз голларига Русул Жўраев ва Темур Юмангуловлар муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 1-тур
Косон. 26.01.2015

"Аланга" - "Машъал-2"  0:2 (1:0)
Голлар
: 0:1 Расул Жўраев (33), 0:2 Темур Юмангулов (62).

Иккинчи тур баҳслари эса кеча бўлиб ўтди. Косонда "Шўртан" ёшларига қарши ўйинда биринчи лигамиз йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 2-тур
Косон. 30.01.2015

"Машъал-2" - "Шўртан" (ёшлар)  4:0 (2:0)
Голлар:
1:0 Миржалол Қосимов (11), 2:0 Шокир Юлдашев (40), 3:0 Шамсиддин Саъдуллаев (75), 4:0 Санжар Аҳмедов (82)

Энди навбатдаги учинчи тур баҳслари эртага бўлиб ўтади. Унда жамоамиз "Нуристон"га қарши майдонга чиқади.

Ҳоким кубогининг икки гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олади. Мос равишда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар иккинчи гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳибига қарши майдонга чиқади. Ғолиб жамоалар финалда ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика