Latest news

19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  53 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  22 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар News

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар

"Машъал-2" ва "Андижон" жамоалари (0:1) ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари ўйин тўғрисида фикрларини билдиришди.
Дилшод АНДАЕВ (“Машъал-2” жамоаси бош мураббийи):
- Бугун шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди. Аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Албатта, олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида фарқ бор. Агар бугун ғалаба қозонганимизда футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ортарди. Негадир сўнгги пайтларда имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бугун ҳам шу сабабли мағлубиятга учрадик. Камчиликларимиз устида ишлашда давом этади. Ўз навбатида “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман ва кейинги босқичда ҳам омад тилайман.
Гарчи, рақибимиз олий лига жамоаси бўлишига қарамай, майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Яна бир бор айтаман, болалар ёмон ўйнашгани йўқ.

Олег ТЮЛЬКИН (“Андижон” жамоаси катта мураббийи):
- Ўйин жамоамиз устунлиги остида ўтди ва якунда ғалабани қўлга киритдик. Бугун йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди, аммо кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятлар бўлди. Фақат бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Гарчи кичик ҳисобда бўлса-да, керакли натижага эриша олдик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Рақибдан кучли эдик ва ғалабани қўлга киритиб нимчорак финалга йўл олдик. Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.  
 “Машъал-2” ёшлардан иборат бўлган яхши жамоа эканлигини айтиб ўтишим керак. Таркибида иқтидорли болалар кўп ва уларни ёрқин келажак кутяпти дея оламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика