Latest news

20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  14 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  9 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  19 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1

Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда” News

Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда”

"Шўртан" клуби ярим ҳимоячиси Маъруфхон Муродов интервью берди.

- “Шўртан” ПФК таркибида бир неча мавсумдан буён тўп суриб келасиз. Тажрибали футболчи сифатида айтингчи, жамоанинг бу йилги биринчиликдан кўзлаган асосий мақсади нималардан иборат?
- Маълумки “Шўртан” жамоаси бундан олдинги йилларда ҳам Суперлига даражасида иштирок этиб келган. Бундан ташқари “Оқ бўрилар” ҳалқаро учрашувларда ҳам ўз кучини синаб кўришган. Ғузорлик мухлислар катта футбол ҳавосини соғиниб қолишди. Шундан келиб чиқиб “Шўртан” фақат юксак марраларни кўзлайди, деб айтаоламан. Қолаверса, жамоамизнинг бош ҳомийси “Шўртаннефтгаз” МЧЖ рахбарияти ҳам 2019 йилги мавсумда олдимизга Суперлига чиқиш йўлланмасини қулга киритиш вазафасини қуйган.

- Жамоанинг Суперлига чиқиш имконияти қанчалик даражада деб баҳолайсиз?
- Яхши, чунки йил бошида таркибизни имкон даражасида малакали футболчилар билан мукаммал шакллантирдик. Сафимизда ўйинни ўз қўлига оладиган, жамоадошларини олдинга бошлайдиган тажрибали йигитлар кўп. Шу билан бирга клубимиз раҳбарлари ва мураббийлари истеъдодли ёшларга ҳам кенг имкониятлар беришмоқда. Булар орасида Ғузорлик йигитларнинг кўп эканлиги қувонарли ҳол.

- ПРО-Лига “А” гуруҳидаги жамоалардан қайсилари бу йил ғолиблик йўлида “Шўртан”га асосий рақобатчи бўлиши мумкин?
- Суперлигага чиқиш учун рақобат қиладиган асосий жамоалар “Машаъл” ва “Истиқлол” деб ўйлайман. Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак ҳам айнан биз билан бирга ушбу жамоалар пешқадамлик қилишяпти. Улар томондан намойиш қилинаётган ўйинлар ҳам таҳсинга лойиқ. Айниқса Муборакликларнинг ўйинини алоҳида таъқидлаган бўлардим. Шу ўринда “Машаъл” бош мураббийи Алиқулов Асрор ҳамда ёрдамчиси Қораев Ботир акаларнинг фаолиятини эслаб ўтиш жоиз.

- Жамоанинг Суперлигага чиқиши учун ички имкониятлари қандай. Масалан шарт-шароитлар, молиявий аҳволи.
- Тажрибали мураббий, устозимиз Сергей Ковшов қўл остида ўтадиган машғулотлардан кўнглимиз тўляпти. Шарт-шароитимиз ва молиявий аҳволимиз тўғрисида тўхталганимизда Бош ҳомиймиз барча зарур имкониятларни яратиб бермоқда. Бу эса Суперлигага чиқишимизда юз фоиз талабга жавоб беради. Биздан бир жамоа бўлиб, истак сари озгина тер тўкиб машаққатли меҳнат қилиш талаб этилади.

Ўйлайманки, клубимиз раҳбариятининг олдимизга қўйган вазифасини ва мухлисларимиз ниятини амалга оширамиз.


“Шўртан” ПФК матбуот бўлими

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика