Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Маъруф Абдусаломов: “Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан” News

Маъруф Абдусаломов: “Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

Яқинда“Андижон” вице-президенти сифатида иш бошлаган Маъруф Абдусаломовдан сайтимиз учун илк интервьюни олдик.

Маълумот учун айтиш мумкинки, 34 ёшли Абдусаломов футбол оламида бегона шахс эмас. Сабаби Маъруф Жамолиддинович илгари ўзи ҳам “Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаган ва кейинчалик жамоа маъмур ва турли лавозимларда фаолият юритган. Эндиликда у клуб раҳбари сифатида енг шимариб ишга киришди.

- Ўтган йили “Андижанка” жамоаси билан 3-ўринни эгалладик. Биздан олдин ишлаган марҳум Мироман Кимнинг ўзидан яхши из қолдириб кетганини кўпчилик яхши билади. Биз ҳам имкон қадар унинг қайд этган натижасидан паст бўлмаган кўрсаткични қилишга харакат қилдик. Албатта аёллар футболи билан эркаклар футболининг фарқи бор.


- Яқинда вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг шахсан ўзи қабулига чақириб, “Андижон” жамоасининг ҳам бошқарувини менга ишониб топширишини билдирди. Биласизми бу мен учун кутилмаган хол бўлди. Чунки бу нарса ҳаёлимга ҳам келмаганди. Шу боис “Андижанка”нинг янги мавсум режалари борасида бош қотириб, ўзимизга яраша режаларни ишлаб чиқаётгандик. Эндиликда вилоятимиз раҳбарининг ушбу топшириғини бажаришга киришдик. Насиб қилса раҳбарларнинг ишончини оқлаймиз ва бу борада жиддий иш олиб бормоқдамиз. Бу жуда масъулиятли вазифа эканлигини яхши тушуниб турибман. Лекин бажарса бўлади. Қолаверса бизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган инсонлар кўп учрамоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Андижонда халқ футболни севади. Ишқибозларимизни янги мавсумда қувонтириш учун курашчан жамоа шакллантирмасак бўлмайди.  

- Футбол оламига энди кириб келганим йўқ. “Андижон” жамоасида илгари ишлаганим учун ҳам клубдаги вазиятдан озми-кўпми хабарим бор ва ўзига тушунчага эгаман. 

- Клубда ишни энг аввало футболчиларга ўтган йилги қарздорликларни беришдан бошладик. Кеча клуб қароргоҳига жамоа фахрий ишқибозларини таклиф этиб, бошланажак иш олдидан қўй сўйиб, қон чиқардик. Буларнинг ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Ўтган йили жамоа таркибида ўйнаган ва бугунги кунда сафимизда қолишни маъқул топаётган йигитларга маълум бир миқдорда нақд пул маошларини бердик. Насиб қилса эндиликда клубда қарздорликлар бўлмаслигини олдини оламиз. Бу борада бизнес режалар ҳам ишлаб чиққанмиз. Фақат уни аста-секин амалда жорий этиш қолди холос.


- Янги мавсумга тайёргарлик режаси мураббийларнинг қўлида бор. Таркиб борасида ҳам бари ишни уларга қўйиб берамиз. Селекция жараёни эса мавсум стартига қадар давом этади. Ҳозирданоқ айрим футболчилар билан музокарага киришилди. Биз томондан эса ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйиб олишдир. Қолганини мавсум давомида билиб оламиз.

- Яна шуни ҳам айтиш лозимки “Андижон” билан бирга аёллар жамоамиз “Андижанка”ни бошқаришда давом этамиз. Асосий эътибор барибир эркаклар жамоасига қаратилади. Лекин бу билан қизларимизни ҳам ўз холига ташлаб қўймоқчи эмасмиз. Уларнинг ҳам олдига совринларни ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмоқда. Бунинг учун ҳар бир ҳодим жиддий иш олиб бормоқда.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика