Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Март ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди? News

Март ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди?

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида март ойининг энг яхшилари тақдирланади.

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади. Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.

Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолиблар 18 апрель куни 20:00да “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.


Март ойининг энг яхши мураббийи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Миржалол Қосимов - 57 фоиз
2.Илҳом Мўминжонов - 30 фоиз
3.Андрей Шипилов - 7 фоиз
4.Шота Арвеладзе - 6 фоиз

Март ойининг энг яхши футболчиси учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Азизбек Турғунбоев - 34 фоиз
2.Элгужа Григалашвили - 14 фоиз
3.Хуршид Ғиёсов - 13 фоиз
4.Бобир Абдихолиқов - 12 фоиз
5.Жалолиддин Машарипов - 11 фоиз
6.Жасур Ҳасанов - 10 фоиз
7.Суҳроб Нурулоев - 7 фоиз

Март ойининг энг яхши дарвозабони учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Ботирали Эргашев - 42 фоиз
2.Муроджон Зуҳуров - 27фоиз
3.Ўткир Юсупов - 17 фоиз
4.Элдорбек Суюнов - 10 фоиз
5.Зафар Сафоев - 4 фоиз

Март ойининг энг чиройли голи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Азизбек Турғунбоев - 36 фоиз
2.Азизжон Ғаниев - 17 фоиз
3.Санъат Шихов - 14 фоиз
4.Икром Алибоев - 9 фоиз
5.Жалолиддин Машарипов - 7 фоиз
6.Элгужа Григалашвили - 5 фоиз
7.Филип Райевац - 5 фоиз
8.Андрей Сидоров - 2 фоиз
9.Суҳроб Нуруллоев - 2 фоиз
10.Жавлон Иброҳимов - 2 фоиз


П.С. Бу фақат мухлислар томонидан берилган овозлар. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолиблар 18 апрель куни соат 20:00да “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика