Latest news

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  0 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин News

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси 2020 йилнинг март ойида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда "Kozhakhmet_inside" Телеграм каналида маълум қилинди.

"Қозоғистон терма жамоаси 2007 йилда бир қатор эсда қоларли баҳслар ўтказган, уларнинг орасидаги энг шов-шувлиси Сербия устидан қозонилган ғалаба эди.

Ўша пайтлар лига ва федерация битта ташкилот бўлган ва терма жамоа қизиқишлари доирасида ҳар қандай ишни бажарса бўларди. Масалан, 14 кунлаб йиғин ўтказиш. Сербияга қарши баҳсдан бир ой олдин Шимкентда "Алма-ТВ Кубоги" ўтказилди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этган. Турнир ўзбеклар устидан қозонилган "можароли" ғалаба билан якунланган (баҳс дуранг билан тугаган, аммо турнирда биз ютганмиз). Ўша учрашувда қирғизистонлик ҳакам жанубдаги қўшниларимизни очиқчасига "ўлдирган". Ўша ўйинда стадионда эдим ва ҳисоб 1:1 пайтида Анвар Солиев бизнинг жарима майдончамиз ичида йиқитилди, бироқ хуштак чалинмади. Ҳаммаси шундай кейин бошланди! Ўзбекистон терма жамоаси ҳакамларга ташланиб қолди, массажки кўз ўнгимда лайнсменга зарба берди. Умуман олганда, жуда катта жанжал бўлган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббий ўрнига Ўзбекистон футбол федерацияси менежери Алишер Никимбаев келган ва майдондаги вазият ҳақида "оловли" гапларни айтиб, қуйидагича баёнот берган: Ўзбекистон терма жамоаси энди ҳеч қачон ҳар қандай даражада Қозоғистон билан ўйнамайди. Шундай қилиб, икки мамлакат ўртасидаги футбол муносабатлари якунига етганди.

Мана, орадан 13 йил ўтди, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўша можароли баҳсдан сўнг ўзининг илк учрашувини ўтказиши мумкин. Ҳозир иккала федерациялар бу борада музокаралар ўтказишмоқда. Учрашув март ойида ўтказилиши режалаштириляпти, баҳсга Тошкент мезбонлик қилиши мумкин.

Жуда қизиқ. Биз ҳар соҳада Ўзбекистон билан ашаддий рақибмиз. Шу сабабли ушбу ўйин катта қизиқишларга сабаб бўлиши мумкин" - дейилади "Kozhakhmet_inside" каналида.


Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ушбу маълумотга фикр билдирди.

"Аниқлик киритмоқчиман:

1. Ўша ўйинда мағлуб бўлмаганмиз, дуранг қайд этилган.

2. Мен Қозоғистон билан бошқа ўйнамаймиз демаганман. Муносабат ўзгармагунича учрашув ўтказмаймиз деганман. Чунки "Алма-ТВ Кубоги"да содир бўлгани биринчи бундай воқеа эмасди.

3. Қозоғистонга қарши баҳсдан олдин ўша пайтдаги ҚФФ раҳбарларидан бири, собиқ ҳакам Александр Кулаков мени реферилар хонасига таклиф қилди ва ҳакамлардан учрашувни ҳалол бошқаришни сўради. Уларнинг тушунчаси бўйича "ҳалол" шундай бўлса керак.

4. Умуман олганда, ўша баҳсни озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариши керак эди, аммо ташкилотчилар Дмитрий Машенцев бошчилигидаги арбитрларни тайинлашди. Бу қарор нафақат бизни, балки Озарбайжон ва Қирғизистон делегациясини (Машенцевдан ташқари) ҳам ғазаблантирди.

5. Ўша воқеа учун шахсан мени мукофот пулидан айиришди.


Март ойида Тошкентда ўтказиладиган баҳс ҳақида тўхталсак. Нега энди йўқ? ҚФФнинг ўша раҳбарлари ҳозир футболда эмас, мамлакатлар ва федерациялар ўртасидаги муносабат яхши томонга ўзгарган. Учрашув ўтказиб, ким кучлироқ эканини аниқлаш вақти келди" - деб ёзади Никимбаев.

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика