Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади! News

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади!

Элит ОЧЛ 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина "Ал Аҳли" жамоаси "Ал Гарафа" устидан ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг "Пахтакор" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Эртага "Истиқлол" ўз ўйинини ўтказади ва ушбу баҳс натижасига қараб "Пахтакор" якунда қайси ўринни эгаллаши маълум бўлади. Агар "Истиқлол" "Ал Райян" устидан ғалаба қозонса, "Пахтакор" саккизинчи ўринни эгаллайди. Эронликлар эртага дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлишса, "Пахтакор" еттинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олади.

Элит ОЧЛ регламентига кўра, ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаган жамоа шу минтақадаги 8-ўринни, 2-ўринни эгаллаган жамоа эса 7-ўринни эгаллаган клуб билан баҳс олиб боради. Жадвалнинг энг юқори иккита ўрнини "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" клублари эгаллаши аниқ. Юқорида таъкидланганидек, "Пахтакор" 7 ёки 8-ўрин билан плей-оффга йўл олади. Шундай экан, "Пахтакор"нинг плей-оффдаги рақиби ё "Ал Ҳилол" ёки "Ал Аҳли" бўлади. 

Лига босқичида юқори ўринни олган жамоага устунлик бериш мақсадида ОФК плей-офф босқичининг илк учрашувини жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтказади. Яъни, "Пахтакор" плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида ўйнайди. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган. Шундай қилиб, март ойи бошида Саудия Арабистони грандларидан бири Тошкентда меҳмон бўлади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика