Latest news

15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  1 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  0 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  17 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0

Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин News

Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин

"Реал" ҳимоячиси Марсело яна бир ўйинга четлатилиши мумкин.

Испания кубоги 1/8 финалида "Эльче"га қарши ўйинда "Реал" ҳимоячиси қизил карточка олди. 102-дақиқада Марсело қарши ҳужумда Тете Морентени Андрей Лунин дарвозаси томон зарба беришига тўсқинлик қилмоқчи бўлиб, рақибнинг чап оёғини чалиб олди ва Тете майсазорга йиқилди.

Бош ҳакам Хорхе Фигероа Васкес буни охирги чора сифатида баҳолади ва бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатишга қарор қилди.

Аммо воқеа шу билан тугамади: AS нашри хабарига кўра, ҳакамга қарата айтилган сўзлари туфайли Марсело яна бир ўйинга қўшимча дисквалификация қилиниши мумкин. Газетанинг ёзишича, қизил карточка олгач, бразилиялик ҳимоячи ҳакамга қарата: "Сен жуда ёмонсан", деб айтган. Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалеснинг фикрича, Марсело икки карра жазоланиши мумкин - қизил карточка ва ҳакамга айтилган сўзлар учун.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика