Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  3 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик" News

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик"

ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Ал Иттиҳод" жамоаси бош мураббийи ва футболчи Аҳмад Хегазилар матбуот анжуманида иштирок этишди

- Жаноб бош мураббий эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Эртанги учрашув қизиқ кечади деган умиддаман. Яхши тайёргарлик кўрдик. Биз жамоани янгиламоқдамиз. Ушбу мусобақада имкон қадар узоқроқ иштирок этмоқчимиз. Эртага кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз, аммо шунга қарамай ғалаба қозониш мақсадимиз.

Аҳмад Хегази

- Эртанги учрашув ва рақиб ҳақидаги фикрларингиз?

- Биз эртанги учрашувда кўпроқ ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. Иккала жамоа ҳам мавсумни энди бошламоқда. Икки жамоада ҳам кучли футболчилар бор. Ҳар бир рақибимизни натижадан қатъий назар жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз.

- Эртанги учрашувнинг ўзидаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилиш ниятингиз борми? Яъни мезбон сифатида ўйнайдиган учрашувимизда натижа катта аҳамиятга эга бўлмаслиги қанчалик реал?

- Эртага осон ўйин бўлади дея олмайман. Мен жамоага келганимга кўп вақт бўлмади. Бу қисқа вақт ичида мазмунли нарса яратиш осон иш эмас. Биз келажагимизни ўйлаб режа ва услуб тузамиз. Кўпгина футболчиларимиз ҳам терма жамоалар сафидан яқиндагина қайтишди. Эртанги учрашувда осонгина ғалаба қозонамиз демайман.

- Карим Бензема эртанги учрашувда иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Бензема нима сабабдан Наманганга келмади?

- Бензема якка тартибда шуғулланмоқда. Бу мураббийлар штабинининг қарори. Кейинги ҳафтада уни жамоага қўшишни режа қиляпмиз.

Аҳмад Хегази

- Ўзбекистоннинг совуқ ҳавоси футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Биз авваламбор яхши ўйин намойиш этишимиз керак. Об-ҳаво ва қолган жиҳатлар иккинчи даражада. Майдоннинг ҳолатини ҳам аъло даражада деб бўлмайди. Лекин биз ушбу шароитлардан хабардор эдик. Муҳими, эртага яхши натижа қайд этиш.

- Футболчи Марсело Грое нега жамоа билан бирга эмас? У ҳам Наманганга олиб кетилмади.

- Бунга сабаб легионерларга қўлланган лимит. Саудия лигасида биз 10тагача легионерни ўйнатишимиз мумкин, бироқ ОЧЛ баҳсларида 5та легионерни ўйнатиш мумкин. Гроҳи келмаганлигининг сабаби бу легионерларга қўйилган чеклов.

- Осиё кубоги-2023 мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир нечта "Навбаҳор" футболчилари иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатдингизми?

- Албатта. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим, аммо биринчи навбатда мен ўз футболчиларимнинг терма жамоадаги иштирокларини кузатишга мажбур эдим.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика