"Марсель" Алексис Санчес билан шартнома имзолашга қизиқмоқда
17 jun 2022 17:17
News
"Марсель" Алексис Санчес билан шартнома имзолашга қизиқмоқда
Чилилик ҳужумчи Алексис Санчес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
33 ёшли футболчининг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, аммо Милан клуби ушбу ёзда ўйинчи билан хайрлашмоқчи.
Санчеснинг хизматларига ҳозирда "Марсель"да ишлаётган Чили терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли қизиқиш билдирмоқда.
Сампаоли Алексисни ўз жамоасига қўшиб олишни хоҳлайди. Энг катта муаммо ҳужумчининг йиллик 6,5 млн евро атрофидаги маошидир.
Санчес Туркия ва Япония клубларидан бўлган таклифларни рад этишга улгурди.
Link :
Source : TNT Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments