Latest news

08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  5 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  17

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади" News

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Марлон сайтимизга интервью берди.

"Барча табриклар учун миннатдорчилик билдираман. Менинг фикримча, бугун жуда қийин баҳс бўлди. Украина анча жиддий қаршилик кўрсата олди, аммо шунга қарамай биз ўйинга қайта олдик ва "камбэк" амалга оширдик. Ўйин давомида ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни ишга солишимиз керак бўлди. Жамоа ўзининг тўлиқ салоҳиятини кўрсата олмаган бўлса ҳам, бугунги ўйинимиз финал йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди. Биз кейинги босқичга ўтганимиздан хурсандмиз. Украина терма жамоаси кучли жамоа эканлигини исботлади. Биз бугун уларга қарши анча қийналдик. Кейинги баҳс бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим учрашув бўлади. Қаршимизда иккита кучли терма жамоа бор. Аргентина билан битта қитъадан жой олганмиз ва улар қанчалик кучли эканлигини биламиз. Франция эса жуда барқарор ва ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. Биз финалга тайёрмиз", - дея фикр билдирди Марлон.



Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика