Latest news

18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  0 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  1 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  5 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5

Маркус Рэшфорд: “Юнайтед”даги дебютимдан фахрланаман” News

Маркус Рэшфорд: “Юнайтед”даги дебютимдан фахрланаман”

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд тобора мухлислар ёқимтойига айланиб бормоқда. Англиялик ёш футболчи клуб телеканалинг “Футбол ва мен” лойиҳасида саволларга жавоб берди.


- Урган голларингиздан қай бирини энг яхши деб ҳисоблайсиз?

- Ўйлашимча, 15 ёшда эдим. Ўшанда мен ва шеригим тўпни майдон марказидан ўйинга киритдик. Кейин олдинга ташландик. Икки марта бир-биримизга тўп оширдик ва мен дарвозани аниқ нишонга олдим. Зарбам оддий чиқди, аммо унгача биз босиб ўтган йўл жуда ажойиб кўриниш олганди.

- Стадионга ташриф буюрган биринчи ўйинингиз қайси бўлган?

- Бу “Манчестер Юнайтед”– “Реал Мадрид” учрашуви эди. Жуда ёш бўлганман ва акам мени ўзи билан бирга олиб келганди. Бу Роналдо хет-трик қилган ўша машҳур баҳс бўлганди. Биринчи баҳсда менга омад кулиб боққан.

- “Флетчер Мосс Рейнжерс” ёшлар жамоасида ўйнаганингизни биламиз. Мактаб жамоаси учун майдонга тушганмисиз?

- Ҳа, дастлаб мактаб жамоаси учун ўйнаганман. Беш ёшда эдим, адашмасам. Кейин олти ёшлилар жамоасига ўтганман. Бу ажойиб даврлар эди, чунки мен билан бирга “Крю Александрия” каби академияларда шуғулланган болалар ўйнарди. Етти ёшимда мактаб жамоаси учун сўнгги марта майдонга тушганман. Кейин “Манчестер Юнайтед”га қўшилганим туфайли ўйнамаганман. Бошланғич мактабим “Баттон-Лейн” бўлган, ўрта мактабда эса “Сэйл Хай”га қатнаганман.

- Фаолиятингизда қайси воқеадан энг кўп фахрланасиз?

- “Манчестер Юнайтед”даги дебютимдан.

- Ўзингиз қатнашган энг яхши учрашувни айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсумда “Сити” билан сафарда кечган беллашув. Ўшанда мен ғалаба келтирган тўпни киритгандим.

- Сиз тўқнаш келган энг қийин рақиб қайси?

- Индивидуал тарафдан “Арсенал”даги Лоран Косьельни. У менга қарши тўп тепган ҳимоячилар ичида энг қийин рақиб бўлган.

- Футболдаги энг катта орзунгиз нима?

- “Манчестер Юнайтед” билан Чемпионлар лигасини ютиш. Бу ажойиб бўларди!


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика