Марко Станоевич: "Натижадан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам қониқмадим"
27 jun 2022 14:38
News
Марко Станоевич: "Натижадан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам қониқмадим"
Голларга бой ўтган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувдан сўнг "Насаф" етакчиларидан бири Марко Станоевичнинг фикрлари билан қизиқдик.
OKMK Siavash Haghnazari - 66', Martin Boakye - 75' |
Superliga. Round 3 26/06/2022, 20:00 2
:
2
Finished
|
Nasaf Husayin Norchaev - 26', Bahrom Abdurahimov - 82' |
- Ўйин ҳақида...
- Мухлисларга намойиш қилган ўйинимиз манзур келган бўлиши мумкин. Лекин мен ўйиндан ҳам, натижамиздан ҳам қониқмадим. Чунки очко йўқотдик. АГМК муносиб рақиб ҳисобланади. Қандай рақиб бўлса ҳам, биз ҳар бир ўйинда ютишимиз керак.
- Иккинчи бўлимда жамоа бўшашгандек кўринди. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўша ҳолатда биз яратган вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди. Шунда ишимизни анча осонлаштирган бўлар эдик.
- Танаффусдан сўнг жамоага нима етишмаяпти?
- Албатта танаффусдан сўнг ўйинларимизда пасайиш кузатилмоқда. Бу нормал ҳолат. Чунки кўп вақт ярим жамоа билан шуғулландик.
- Кўп очколар йўқотилмоқда. Совринли ўринлар учун курашда бу қимматга тушмайдими?
- Мухлисларни хурсанд қилиш учун доим чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу эса гоҳида ўхшаяпти, гоҳида эса акси кузатилмоқда Ўйлайманки, жорий мавсум биз учун омадли якунланади. Иккинчи даврада камроқ очко йўқотишимиз керак. Боз устига захирамизда ўйинларимиз бор. Шундай экан айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни янада яхшилай оламиз.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments