Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  28 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Марко Ройс ҳақида 40 маълумот News

Марко Ройс ҳақида 40 маълумот

Марко Ройс бир неча кун олдин ўзининг 25 ёшини нишонлади.
Sports.ru сайти бу футболчи ҳақида бир қанча маълумотларни йиғиб чиқди.

1. Марко Ройс 1989 йил 31 май куни Дортмунднинг Кёрне номли кичик туманида туғилган.

2. Марко оилада учинчи фарзанд. Унинг Ивонна ва Мелани исмли 2та опаси бор.

3. Ройс бой бўлмаган оилада тарбия топди. Отаси Томас механик, онаси Мануела офис ишчиси бўлиб ишлаган.

4. Болакай тўрт ёшидан футбол билан шуғуллана бошлаган. Унинг илк жамоаси "Пост EсФау" бўлган. Футбол ҳамма ерда бўлган, ҳаттоки квартирамизда ҳам  деб эслайди", - Томас Ройс.



5. Икки йилдан сўнг Марко Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси футбол мактаби билан параллел равишда Асселндаги Макс-Борн мактабида ўқий бошлайди.

6. Унинг севимли фани тарих эди.

7. Ройс учувчи бўлишни орзу қилган.

8. Лекин сотувчи касбини эгаллайди.

9. Марконинг онаси ўғли иштирокидаги ҳеч бир ўйинни қолдирмаган. "Онам менинг барча ўйинларимни томоша қилганлари учун улардан миннатдорман, мен онамнинг юрагидаги оғриги эдим".



10. "Боруссия"нинг асосий таркибига йўл осон бўлмаган. 2005 йилда Маркони фойдасиз деб ҳисоблашади. Йигитча Кевин Гросскройц тўп сураётган "Ален" жамоаси сафига бориб қўшилади.

11. Қисқа вақт давомида Марко клуб етакчиларидан бирига айланган.Катталар футболида ўз ўрнини топиш учун Ройс куч берадиган машғулотлар билан шуғулланган.

12. "Ален" таркибида ўйнаган вақтлари Ройс майдонга яқин бўлган жойда яшаган. Унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари йўқ эди.



13. Севимли таоми  Гуляш, картошка пюре. Қизил карамни яхши кўради.

14. Севимли филми "Мальчишник в Вегасе-2". Иккинчи қисмни биринчисидан кўра қизиқроқ деб ҳисоблайди.

15. Уйда ҳайвонларни боқмайди.

16. Ройснинг "Ален"дан Гладбахга ўтиши учун бир миллион евро тўланган.



17. Бир неча йилдан сўнг Гладбах Маркони "Боруссия"га 17,5 марта қимматроққа сотиб юборади. Бу трансфер Гладбах тарихидаги энг йирик трансфер ҳисобланади.

18. Марко Ройс Puma, Hot Wheels ва Opel билан ҳамкорлик қилади.



19. Гладбахнинг "Боруссия"сига аталган Скутернинг "Мария" қўшиғидан Ройс парча айтиб бериши керак бўлади.

20. У Жастин Бибер қўшиқларини эшитади.

21. Марконинг плэслисти Юрий Дудни ҳайрон қолдирди.



22. Марко диджей. Айнан у Гладбахнинг "Боруссия" клуби ечиниш хонасида қўшиқларни танларди. Бу ишни Дортмунднинг "Боруссия"сида ҳам давом эттиряпти.

23. Энг яқин дўстлари Роман Нойштедер, Марио Гёце, Андре Шююрле. Улар кўпинча Playstation атрофида йиғилишади.



24. Гладбахнинг етакчисига айлангандан кейин, кун бўйи Йоаҳим Лёвнинг қўнғироғини кутарди.

25. Бир куни унга "Бавария"дан мурожаат қилишади. Марко эса " -Ули, пулларингизни асраб қўйинг", - дея жавоб беради.

26. Марконинг нияти ўз клубига қайтиш эди ва 2012 йил ёзги трансферлар пайтида Дортмунднинг "Боруссия"си таркибига қўшилади.



27. Қолган ярим йилни Ройс яхши ўтказади ва Гладбах клуби Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлади.

28. Ройс қора-сариқлар сафидаги илк ўйинда гол уради.

29. Нега Марко 11 рақамда ўйнайди? Бу жуда ҳам оддий. 11-омадли рақам.

30. Ройснинг максимал тезлиги  32,8 км/соат.

31. Ёқтирган спортчиси - Дирк Новицки.

32. Унинг болаликдаги кумири - Томаш Росицкий. Томашнинг техникаси, тез қарор қабул қилиши ва кутилмагандаги ҳаракатлари ҳайратлантиради.

33. Марконинг автопаркида турли ҳил русумдаги машиналарни топишингиз мумкин(фото).



34. Турнинг энг яхши ўйинчиси ютуғини Ройс "Пост EсФау" клубида олган.

35. Марко Ройснинг орзусидаги жамоа (фото).



36. Ўйиндан олдин ўнг оёғимга гетрийимни кияман, кейин ўнг буцамни. Чапни ҳам ҳудди шундай.

37. Ройсни татуировкаларсиз тасаввур қилиш қийин.



38. "У пул учун ўзини томдан ташлаши мумкин, лекин камтарин бўлиб қолишда давом этаяпти", - дейди Томас Ройс.

39. "Мен Гёце ва Левандовскийга "Бавария"да омад тилайман, лекин ўзим у ерга ҳеч қачон ўтмайман. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди", - дейди Ройс.

40. Бир куни Ройсдан қаерга боришни хоҳлашини сўрашди, Бразилияга  дейди Марко. Тез орада унинг орзуси ушалади.

Жасурбек Асланов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика