Марко Милич "Бухоро"да
09 feb 2021 14:51
News
Марко Милич "Бухоро"да
ПРО лига иштирокчиси "Бухоро" клуби 2021 йилги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Бугун жамоа йиғинига сербиялик ҳимоячи Марко Милич келиб қўшилди. Легионер футболчининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эмас. Милич 2018-2019 йилларда "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Футболчилик фаолиятини асосан Сербия клубларида ўтказган Милич ўтган мавсумда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасида тўп тепганди.
Тажрибали ҳимоячи бугундан "Бухоро" машғулотларига киришади. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар берди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments