Latest news

15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом News

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом

Италиялик ҳимоячини кўпчилик фақатгина ЖЧ финалида Зидан билан бўлган вазият туфайли ёдга олади.

Лекин у яхши ҳимоячи ва намунали ота эканлигини ким билади, кимлар эса йўқ.

"Ўғлим Давиде жуда ақлли бола ва қувонарлиси, ўз фикрига эга. У атрофдагиларнинг муносабатига қараб эмас, ўзи тўғри деб билган ишни маъқул кўради. Аммо бир марта у бироз ошириб юборган вазият ҳам бўлган.   

Дерби остонасида тургандик. Жамоа Пинетинда доимги вақт 19:00да йиғилади.  

- Давиде, мен билан борасанми? 

- Ҳа, дада. 

У кийимларини алмаштириш учун хонасига кириб кетти. Мен эса чиқиш эшиги олдида кутиб турардим. Бир пайт... Унинг эгнида 23 рақам туширилган "Милан" либоси, елкасида "Матерацци" фамилияси. Амброзини ўғлимнинг "Милан"га мухлислик қила бошлаганини билиб, мен билан хазиллашиш ниятида унга шу футболкани совға қилган экан. 

- Йўқ, Давиде, айнан бугун бу футболкада кўчага чиқиб бўлмайди.
- Йўқ дада. Уни ечмай?! Кетақолайлик...

Давиде олти ярим ёшда эди. 

Ўша куни биз Милан бўйлаб уч соат сайр қилдик. Эртага дерби деган куни ўғлим "Милан" футболкасида... Ўшанда бу нафақат азалий рақиблар дербиси, балки Скудетто учун ҳақиқий кураш кечаётган кун ҳам эди. Менинг ўша кундаги ахволимни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Одатда унча-мунчага қизариб, уялиб юрмайман ва бу ҳолга тушишим ҳам жуда қийин. Лекин ўша оқшом мен "ёнганман". Ўнлаб инсонларнинг нигоҳи менга қаратилганди ва барча бир сўзни такрорларди: "Матераццининг "томи кетиб қолибди".  

Бунга жавобан нима дейишни билмай, шунчаки елка қисиб қўярдим…. 

Лекин бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки ўғлимнинг қарори, унинг мустақил фикрлай олиши ҳамда атрофдагиларнинг гапи билан яшамаслиги мен учун муҳим" - Марко Матерацци.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика