Latest news

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  167 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Маркизио: "Аллегри хато ортидан хатога йўл қўймоқда" News

Маркизио: "Аллегри хато ортидан хатога йўл қўймоқда"

Италиялик футболчи собиқ жамоасининг ўйинидан норози.

"Ювентус" собиқ футболчиси Клаудио Маркизио Турин клубидаги вазиятга баҳо берди. "Бьянконери" Чемпионлар Лигасида 2 та ўйинда мағлуб бўлди ва А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

"Муаммо "Ювентус"нинг ютқазаётганида эмас. Ҳар қандай жамоа мағлубиятга учрайди. Аммо "Ювентус" "Монца"га гол урмасдан мағлуб бўлди. Жамоа, мураббий ва клуб ўртасида келишмовчиликлар бор, буни изоҳлардан ҳам билиш мумкин. Кучли жамоа билан сиз ҳатто 10 нафар ўйинчи билан ҳам ўз ўйинингизни ташкиллаштира оласиз. "Ювентус" бунга қодир эмас.

Аллегрига келсак, умид қиламанки, томонлар ҳаммасини ҳал қилишади. Чемпионат икки босқичда ўтказилади ва мураббийни алмаштириш учун танаффусни кутиш шарт эмас. Бу жуда нозик ҳолат. Аллегри клубга пандемия пайтида қайтди, жуда кўп харажатлар бўлди. Лекин у хато ортидан хатога йўл қўймоқда. Жамоа йил бошидан ўсишга эришмади", – деди италиялик.

Олдинроқ "Ювентус" Аллегри келажаги ҳақида гапирган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика