Маркиньос: "ПСЖ Навас сабаб қийинчиликни енгди" News

Маркиньос: "ПСЖ Навас сабаб қийинчиликни енгди"

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Барселона"га қарши баҳс ҳақида гапирди.

"Қийин беллашув. Биз бу ўйин илк баҳсдан фарқ қилишини тушунардик. "Барселона" "Камп Ноу"га қараганда анча яхши ўйнади. Ўйин давомида қийинчиликларга учрадик.

Бу қийинчиликларни дарвозабонимизнинг ажойиб иштироки сабаб енгдик. Кейлор бу ўйинда бош ролда бўлди", - дейди бразилиялик футболчи.

Франция клуби умумий 5:2 (4:1, 1:1) ҳисобида ғалаба қозонди ва ЧЛнинг 1/4 финал босқичига чиқди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика