Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  119 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  29 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Намангандаги “Марказий” стадионда намозгоҳ ташкил этилади News

Намангандаги “Марказий” стадионда намозгоҳ ташкил этилади

Tags :  Навбаҳор
Энди “лочинлар” ўз майдонларида ўйин ўтказадиган кунлари учрашувларнинг танаффуси пайтида мухлислар бемалол ўз ибодатларини бажаришлари мумкин бўлади.

Кўплаб мухлисларнинг илтимосларига биноан, “Навбаҳор” клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ ҳудудида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида намозгоҳ ташкил этилади. 

Энди “лочинлар” ўз майдонларида ўйин ўтказадиган кунлари учрашувларнинг танаффуси пайтида мухлислар бемалол ўз ибодатларини бажаришлари мумкин бўлади.

Мазкур намозгоҳ 700 нафар кишига мўлжалланган.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ЎФА ва ПФЛ талабларидан келиб чиққан ҳолда, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида кўплаб ишларни амалга оширишни режалаштирган. Намозгоҳ ташкил этиш ҳам шундай қулайликлардан биридир.

Ушбу хайрли ишга ҳомийлик қилиб, савоб олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: +99897 – 231 – 27 – 72, +99893 – 949 – 27 – 72. Жамолхон Баҳодиров сўралади.


Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика