Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ"
01 mar 2021 17:23
News
Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ"
АПЛ собиқ ҳаками Марк Клаттенбург "Челси" ва МЮ ўртасидаги ўйиндан сўнг лондонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши кераклигини айтиб ўтди.
Учрашувнинг бош ҳаками Стюарт Эттуэлл VARга мурожаат қилгандан кейин МЮ фойдасига 11 метрлик жарима зарбасини бермади. Ваҳоланки, тўп "кўклар" футболчиси Каллум Хадсон-Одоининг қўлига теккан эди.
"МЮ биринчи бўлимда Хадсон-Одои яққол қўли билан ўйнагани учун пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритмаганидан ҳайронман. "Челси" ўйинчисининг қўли кўтарилган эди ва у нотабиий ҳолатда эди. Тўп айнан ўша қўлга тегди.
VARдаги ҳакам Крис Кавана бош ҳакам Стюарт Эттуэлл навбатдаги 11 метрликни пайқамай қолди деб ҳисоблади ва Стюартга вазиятни экранда қайта кўриб олиш имконини берди.
Эттуэлл қандай қилиб пеналти белгиламагани - топишмоқ. Ваҳоланки, унга худди бизга кўрсатилгани каби эпизод барча ракурслардан қўйиб берилганди", - деди Клаттенбург.
Link :
Source : dailymail.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments