Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  25 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ" News

Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ"

Халқаро ҳакамлик фаолиятини тугатган Марк Клаттенбург ҳозирда Саудия Арабистонида ишлаяпти.

У Саудия Арабистони ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳисобланади. Яқинда унинг ишдан кетиши мумкинлиги ҳамда ўрнига Пьерлуижи Коллина раҳбар бўлиши ҳақида гап чиққанди. Аммо Клаттенбург бу гапларни инкор қилди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, федерация раҳбарияти Клаттенбургдан кўп нарса кутган, бироқ британиялик рефери катта ишларни ҳал қилгани йўқ. "Мен бу ерга шартнома асосида келганман ва ишим маҳаллий ҳакамлар савиясини ўстири ш ҳисобланади. Биз Саудия Про лигасининг ҳар бир ўйини яхши ҳакамлик остида ўтишини хоҳлаймиз", - дейди Клаттенбург.

Маълумот учун, 43 ёшли ҳакам Англия Премьер-лигаси доирасида бир қанча ўйинларни бошқарган, шунингдек 2012 йилги Олимпиада ўйинлари финали ҳамда Евро-2016 финалида ҳакамлик қилган.

Клаттенбург ўз ўрнига Коллина келиши ҳақида гап-сўзларга шундай жавоб берди: "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ. Саудия Арабистонида ҳакамлар савиясини ошириш учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Ўрнимга Коллина келиши эса шунчаки миш-миш, холос".

Эслатиб ўтамиз, Пьерлуижи Коллина италиялик энг машҳур ҳакамлардан бири ҳисобланади. У 1997 йилдан 2005 йилгача кетма-кет "Йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика