Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Марк Клаттенбург: "Бундай катта байрамда иштирок этиш ёқимли" News

Марк Клаттенбург: "Бундай катта байрамда иштирок этиш ёқимли"

Кардиффда бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубогидан олдин инглиз ҳаками Марк Клаттенбург УЕФА расмий сайтига интервью берди.
-Нималарни ҳис қиляпсиз?
Ҳурсандман. Кайфиятим юқори. Кўп нарса ҳис қилаётганим йўқ - ҳозир уйимизда ҳам шу ердагидек шомол ва ёмғир бўляпти. Лекин Суперкубок учун ўйин Кардиффда ўтиши жуда ажойиб. Бундай катта байрамда иштирок этиш ёқимли.

-Испанча биласизми?
Бир неча сўзни биламан халос. Икки испан жамоаси уйинини бошқариш инглиз ҳаками учун қизиқ имтиҳон. Менинг бригадам ўзини яхши томонлама кўрсатади деган умиддаман.

-Ўйиндан олдин нималар устида ишладингиз?
Жамоалар ҳар йили ўзгаради, янги мураббий ва футболчилар керади. Шу сабабли мавсум бошида буни барчасини назорат қилиш осон эмас.  Аммо клублар мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Ҳакамлар ўйинни тактик ва темп жиҳатидан жиддий анализ қилишади. Ҳар қандай майда нарса бизга ўйин пайти ёрдам бериши мумкин.  Агар мен ўйинга тайёргарлик кўрсас, майдонда бизга осонроқ бўлади.

-Бундай ўйинлар ва премьер-лига учрашувлари ўртасида фарқ борми?

Ҳозир олдингидай катта фарқ қилмайди. Чунки Англия чемпионати техника кўп ишлатиладиган ва секинроқ бўлиб қолди. Халқаро учрашувларда жамоалар олдингидай тўп билан кўпроқ эгалик қилмоқда, аммо ўша ўйин ва ўша 90 дақиқа.

-Мавсум бошида бундай бахсга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

Бу биз учун мавсумдаги биринчи ўйин ва унга жисмонан ва руҳан тайёрмиз. Мен кўп шуғулландим, психология устида ҳам ишладим. Катта мусобоқаларга тайёр бўлиш учун биз спорт психологлари билан ишлаймиз.

-Бундай мавсум старти футболчиларни ҳам қўрқитиб қўйиши мумкин ...

Мавсумлар оралиғида барча вақтни белгилаб олишга ҳаракат қилади. Мавсум охирида сиз жисмоний ва руҳий чарчоқни ҳис қиласиз, шу сабабли дам олиш учун вақт топиш муҳим. Бу борада бизга УЕФА ёрдам беради. Биз қачон машғулот ўтказиш хақида маслаҳат оламиз, аммо шахсан мен шуғулланишдан чарчамайман.Менга ўзимни формада ушлаб, янада кучлироқ машқ ўтказиш ёқади. Мен тўрт ҳафта олдин машғулотларни оғирлаштирдим ва Суперкубокка ҳакам тайинлашаётганда тайёр бўлиб тургандим.  Мени танлашгани мени ўзгартирмади, чунки мен бу ўйинга ҳар эхтимолга қарши тайёр эдим. Формани ушлаб туриш жуда муҳим.

-Ўйиндан олдин нималар билан машғул бўласиз?
Еврокубок ўйинлари премьер лига ўйинларидан фарқ қилади - сиз учрашув бошланишидан бир кун олдин у ерга боришингиз керак. Шу сабабли командировкадан олдин мен тўғри овқатланишга ва яхши уҳлашга ҳаракат қиламан. Ўйиндан олдин бригадам иккала жамоа вакиллари билан ташкиллаштирилган учрашувда иштирок этишади, кейин эса ўзимиз суҳбатлашамиз. Биз ўтган ўйиндаги ҳолатда нима қилиш, қандай ҳал қилиш ҳақида бахслашамиз.

-Ўтган мавсумда сиз Европа Лигасининг ярим финалини ва Чемпионлар Лигасининг чорак финалини бошқардингиз. Ҳозир ҳам ўйиндан олдин ҳаяжонланяпсизми?
Мен буни ҳаяжон деб атамаган бўлардим. Ўзгача туйғу. Ҳавотир олишга ўҳшайди. Катта воқеада миллионлаб мухлислар кўз ўнгида майдонга чиқишга сабрим чидамаяпти. Бунинг бир қисми бўлиш - жуда зўр. 16 ёшимда ҳакамлик қилишни бошлаганимда, бундай даражадаги ўйинлар ҳақида орзу ҳам қилмаган эдим. Бу катта ва ажойиб воқеа.

-Келажакда олдингизга қандай мақсадлар қўйяпсиз?
Ҳар мавсумни олдингисидан кўра яхшироқ ўтказиш мақсади билан бошлайман. Ўтган йил мен учун омадли келди десам бўлади, аммо ҳозир ҳам хатоларим устида ишлашим керак. Агар бари омадли келса, менинг меҳнатларим мукофотсиз қолмайди".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика