Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод
27 may 2024 19:49
News
Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод
"Лестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска "Челси"ни бошқариши мумкин, деб хабар берди "The Telegraph".
Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти "Лестер"дан 44 ёшли италиялик мутахассис билан музокаралар ўтказиш учун расмий рухсат сўраган.
Айни вақтда "Челси" бош мураббийликка бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда. Уларнинг қаторида Роберто Де Зерби ва Томас Франкнинг исмлари ҳам тилга олинмоқда, бироқ Мареска варианти ҳаммасидан устун бўлиб турибди. Агар келишув амалга ошса, "Челси" Марескининг ҳозирги клубига 10 миллион фунт тўлаши керак.
Мареска бошчилигидаги "Лестер" 2023/24 йилги мавсум якунида Чемпионшипда 1-ўринни эгаллаб, яна АПЛга қайтди.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments