Latest news

21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  2 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  3 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  6 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  46 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  8

Марат Жумакеев: "Қизил карточка йигитларга таъсир қилмади" News

Марат Жумакеев: "Қизил карточка йигитларга таъсир қилмади"

"CAFA U-16 Championship" доирасида Тожикистон термасига қарши ўйиндан кейин Қирғизистон термаси бош мураббийи Марат Жумакеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Турнирнинг биринчи ўйини руҳий томондан ҳам футболчилар учун жуда муҳим эди. Бундай об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қулай бўлди. Йигитларим яхши ўйин кўрсата олишди. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда ишончли ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда биз йўл қўйган хатоларимиз эвазига иккита гол қўйиб юбордик. Бу ёшдагилар кўп хатоларга йўл қўйишади. Қизил карточка ҳам йигитларга таъсир қилмади. Шогирдларим характер кўрсата олишди.

Дуранг ўйнадик, Тожикистон термаси билан дуранг ёмон эмас. Қарши ҳужумларда, ундан ташқари яратилган вазиятлардан фойдаланмаганимиз учун дурангни эмас, ғолибликни қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Рақиблар ҳам вазиятларни кўкка совурганини ҳисобга олсак, барчаси жойида.

Тожикистон термаси ҳам анчагина яхши. Кучли ўйнашмоқда, фақатгина олдинга ҳаракат қилишмоқда. Иккинчи ва учинчи зонада ўйинни назорат қилишмоқда, иложи борича кўпроқ зарбалар беришга интилишар экан. Тожикистон термасида яхши футболчилар йиғилган, уларда кучли терма бор", - деди Жумакеев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика