Latest news

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  73 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Марат Бикмаев йилнинг “Энг яхшилари”ни айтди News

Марат Бикмаев йилнинг “Энг яхшилари”ни айтди

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 17:00да Тошкент шаҳридаги “Зафаршон” концерт залида ЎФА ва ПФЛнинг йили якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтади.

Унда ўндан ортиқ номинациялар бўйича йилнинг “Энг яхшилари” аниқланади.

Бўлажак тақдирлаш маросими олдидан “Пахтакор” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг йил якунлари бўйича фикрларини билишга қизиқдик. Маълумот учун Бикмаев 2017 йил Ўзбекистоннинг тенгсиз футболчиси сифатида тан олинган.

- Албатта, бугун ПФЛнинг ортда қолаётган йил якунлари бўйича ўтказаётган байрам тадбиридан хабарим бор. Унда бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. Номзодлар бўйича фикрларимни билдирадиган бўлсам, Йилнинг “Энг яхши футболчиси” дея Жалолиддин Машариповни алоҳида эътироф этган бўлардим. Сабаби “Пахтакор”нинг ҳақиқий етакчисига айланган Машарипов бутун мавсумни юқори нотада ўтказди. Шубҳасиз у “Шерлар”нинг муҳим бир қисмига айланди. Жамоанинг ютуқларига катта ҳисса қўшди. Ҳар бир учрашувда унинг ёрдами сезиларли даражада бўлди деб бемалол айта оламан.

- “Энг яхши мураббийи” сўзсиз “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе! “Шерлар” билан бу йил ички мусобақаларнинг барчасида ғолиб чиқди. Жамоа ўйинини ўзгартира олди. Янгитдан таркибни шакллантирди. Жамоа ўйинида шубҳасиз мураббийнинг қўли борлиги кўриниб турибди. Ундан ташқари мен учун Ўзбекистондаги яна бир “Энг яхши мураббий” – Рўзиқул Бердиевдир. “Насаф” устози мана бир неча йиллардан буён академия тарбияланувчилари эвазига курашчан жамоа шакллантириб, етакчи клубларга қийинчилик туғдириб келмоқда.

- “Энг яхши хорижлик футболчи” деб “Пахтакор” легионери Драган Черанни кўрсатган бўлардим. Мазмунли ўйинлари ва сермаҳсуллиги билан маҳаллий футболчиларга ўрнак бўлмоқда.

- “Энг яхши ҳужумчи” дея – (Кулиб) Ўзимни айтсам бўларди-ку, лекин бу йил камроқ гол урдимда. Агар жиддий айтадиган бўлсак, менга бу йил “Насаф” ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев билан “Сўғдиёна”даги Шохруз Норхоновнинг ўйини ёқди.

- Бундан ташқари сўнгги йилларда ўсиб келаётган ёш ҳужумчилардан “Насаф”даги Бобир Абдихолиқовни ҳам айтишим мумкин. Муртазоев – Абдихолиқов тандеми ҳимоячиларга яхшигина ташвиш туғдираётгани аниқ.

- Йилнинг “Энг яхши ёш футболчиси” дея “Бунёдкор”даги Жасур Жалолиддиновни эътироф этаман. Иқтидори юқори эканлигига шубҳас йўқ. Италия клубларида бежизга қизиқиш уйғотмаган. Энди уни ўзи амалда исботлаши ҳам керак. Жасурнинг келгуси фаолиятига омад тилайман!


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика