Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  8 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди" News

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди"

Тошкентнинг Локомотив жамоаси куни-кеча Бирлашган араб амирликларидаги йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келди. Шундан сўнг хориж йиғини ҳақида Марат Бикмаевнинг фикрларига қизиқдик.
- Албатта мазкур хориж йиғини фойдали бўлди дея оламан. Шароитлар ажойиб. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилди. Жисмоний тайёргарлик ва тактик жиҳатлар устида ишладик. Менимча мураббийлар ўйлаган режаларини амалга оширди.

- Жароҳатлар сабабли охирги икки йилдан буён қишки йиғинларда иштирок эта олмай келаётгандим. Худога шукур ҳозир ҳаммаси мен учун яхши. Оғриқлар ортда қолди ва бутун эътиборимни спорт формамни тиклашга қаратганман. Бунинг учун кўпроқ ишлаш керак. Расмийлар ўйинлар бошланишига оз қоляпти, умид қиламанки яна аввалги даражамга қайтишга улгураман.

- Назорат учрашувлари ҳақида нима дейишим мумкин? Таркибимиз янгитдан шаклланиб бораётгани сабабли ҳам йигитлар бир-бирларини ҳали тўлиқ тушуниб кетишмаган. Қолаверса мураббийлар ҳар бир ўйинга аралаш таркибни майдонга туширди. Ҳаммага имконият берилди. Шу орқали кимнинг нимага қодир эканлигини кўздан кечириб олишди.

- Ҳа, бу йил таркибда сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев, Фарҳод Тожиев каби ўйинчилар жамоа билан хайрлашди. Албатта уларнинг тажрибаси юқори эди. Ўрни билинса керак. Лекин ҳозир таркибимиздаги ўйинчиларнинг ҳам иштиёқи юқори эканлиги кўриниб турибди. Масалан ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Нефтчида ўтказган Сардор Мирзаев билан Раҳмонов БААдаги йиғинда шахсан менда яхши таассурот қолдирди. Шунингдек Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам олий лигада яхшигина тажриба орттирганлиги кўриниб турибди.

- Кўрикда бўлган легионерлар тўғрисида ҳам фикрларим ижобий. Бразилияликлар барибир ажралиб турди. Менимча жамоамизга ёрдам бера олади. Лекин барибир якуний хулосани мураббийлар штаби ҳал қилади.

- Энди 23 январдан яна Тошкентда йиғиламиз ва менимча феврал ойида яна хорижда йиғин ташкил этилади. Фақат бу сафар Туркияга борилса керак - дейди Марат Бикмаев.


Исломбек Рустамбеков.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика