Latest news

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  0 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  18 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси News

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига апрель ойининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев тан олинди.

Апрель ойида Ўзбекистонинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби  анчагина муваффақиятли иштирок этди.

Клуб ҳужумчиси "Насаф" ва "Пахтакор" билан ўйинларда ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйди. Унинг урган голлари жамоасига мана шу муҳим баҳсларда ғалаба келтирди.

"Обод" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабага ўз голи билан хисса қўшди. Айни пайтда Бикмаев 9та гол билан олий лига тўпурарлари орасида якка пешқадам бўлиб турибди.

Бундан ташқари, ҳужумчи ўтган ойда клуби сафида Осиё чемпионлар лигасида ҳам голлар уришга эришди. Эроннинг "Истиқлол" клуби билан Тошкентдаги баҳсда Бикмаевнинг ягона голи жамоасига бир очко келтирди. "Ал Таавон"га қарши Тошкентдаги баҳсда Бикмаев рақиб дарвозасига бир йўла учта гол уриб хет-трик расмийлаштирди.

Апрель ойида олий лигада Хуршид Ходжаев "Олмалиқ", Амиржон Сафаров "Динамо", Игорь Таран "Шўртан" ва Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лиганинг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинган эди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика