Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Мақсудов ишончни оқлай олармикан? News

Мақсудов ишончни оқлай олармикан?

Янги тузилажак олимпия терма жамоамизга Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий этиб тайинлангани жуда ғалати, шу билан бирга кутилмаган бўлди.
Аҳмаджон Мусаевнинг буёғига олиб кета олмаслиги тайин эди, аммо бу жамоага камида Абрамов даражасидаги мураббийнинг келишини кутгандик, лекин ЎФФ шу пайтгача доим ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудовни бош мураббийликка маъқул кўрди.

11-26 январь кунлари Уммонда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Мақсудов учун дастлабки синов бўлади. Биз жамоамиздан камида ярим финалга қадар етиб боришни кутаётган бир пайтда ЎФФ томонлардан жамоа олдига ҳозирча мақсад қўйилмаганини эшитиб қолдик. Эмишки, мақсад 2016 йил Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўл олиш экан. Жамоа олдига улкан вазифалар қўйилгани яхши албатта, лекин мақсадни ҳар бир мусобақада қўйиб бориш керак.

Маълумки, Умммондаги Осиё чемпионатидан сўнг келаси йилнинг ёзидаги навбатдаги U-22 қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Кейин 2015 йил яна битта чемпионат бўлиб ўтади ва бунда кучли тўртликка чиққан жамоалар Бразилия олимпиадаси йўлланмасига эга бўлишади. Демак, олдимизда турган ОФК тарихидаги биринчи U-22 мусобақаси амалда ҳеч бир турнир учун йўлланма бермайди. Буни ОФК дастлабки имтиҳон сифатида ўтказмоқчи.

28 декабрь куни U-22 терма жамоамиз “Чилонзор” сунъий майдонида биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунда “Пахтакор” асосан ўзининг ёшларидан фойдаланиб тўп сурган бўлишига қарамай, ўзидан яхши таассурот қолдирди. Лекин бўлажак олимпиячиларимизнинг ўйини унчалик ўхшамади. Футболчиларда бир-бирини тушуниш, чизиқлар орасидаги боғлиқлик ҳали шаклланиб улгурмабди. Бу кетишда Уммондаги Осиё чемпионатида жамоамиздан катта натижаларни кутиш қийин.

Ҳар бир жамоада бош мураббий жуда катта роль ўйнайди. Шуҳрат Мақсудов бунгача Игорь Шквирин, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов каби мураббийлар билан бирга ишлаб катта тажриба тўплаган бўлиши аниқ. Энди бўлса мустақил мураббий сифатида тўплаган тажрибасини амалда қўллаш фурсати етди. Ҳеч шубҳасиз, U-22 Осиё биринчилиги Мақсудов учун дастлабки имтиҳон вазифасини бажариб беради. Мураббийимиз шу имтиҳондан ўта олармикан?

Таркибга назар ташладйиган бўлсак, бунда Егор Кримец, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Максимилиан Фомин, Аббос Махситалиев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев каби аллақачон пишиб етилган футболчиларни кўрамиз. Бу ўйинчилардан якдил жамоа тузиб, бемалол мусобақа ғолиблиги учун курашса бўлади. Лекин бу ерда яна ҳамма гап бош мураббийда. Агар Мақсудов шу йигитлардан яхши жамоа тузиб, январдаги Осиё чемпионатида камида совриндорлар қаторига кира олса, 2016 йилги олимпиада ўйинларига боришимизга қисман ишонсак бўлади. Фақат бунинг учун мураббийдан биринчи навбатда зукколик, жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва футболчиларни Олимпиадага боришимизга ишонтира билиш талаб этилади. Буниси энди айнан Шуҳрат Мақсудовга боғлиқ.

Марат Аксанов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика