Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Мақсаддан гапиринг, мақсаддан… News

Мақсаддан гапиринг, мақсаддан…

Ҳозирги пайтда футболга сал-пал қизиққан ҳар қандай болакайни тўхтатиб, ундан «Реал» ёки «Барса»нинг бу йилги режалари қандай?» деб сўрасангиз, албатта, «Чемпионлик!» дея жавоб қайтаради.

Аммо кучли саналган ҳар бир клубнинг ўзи иштирок этадиган барча турнирларда ғалаба қозониши қийин масала. Шу боис, аксарият жамоалар олдига мавсум аввалида аниқ вазифа ва мажбуриятлар юкланади. Бугун биз

Европа топ-клубларининг тахминий вазифалари ҳақида фикр юритамиз...

«Реал»: мақсад - примера

Гарет Бэйлнинг таъкидлашича, «Реал» учун Испания чемпионатида ғолиб чиқиш - энг устувор вазифа саналади. Зеро «Қироллик клуби» Ла лигада сўнгги бор Моуриньо бошқарувида - 2011|2012 йиллар мавсумида ғолиб чиққанди. Шунингдек, Зайниддин Зидан ҳам мавсум аввалида шунга ўхшаш фикр билдириб, жамоаси учун чемпионатдаги муваффақият ЕЧЛдан кўра муҳимроқ эканини айтди. Чунончи, ҳар йили чемпионатни «Барселона»дан кейинги ўринларда якунлаш мадридликларнинг жонига тегди. Тўғри, «Қироллик клуби» кейинги уч йил мобайнида ЕЧЛ бош совринини икки марта қўлга киритди. Аммо испаниялик мухлислар учун барибир, миллий чемпионатнинг олтин медаллари қадрлироқ. Қолаверса, «ички душманлар»нинг танобини тортиб қўядиган вақт аллақачон келган. Бўлмаса, Пикега ўхшаган қандайдир тили ўткир кимсалар «Мадрид» ЧЛ «плей-офф»ида негадир енгил гуруҳга тушаверишини айтиб, пойтахтликларнинг асабини бузмоқда. Шундай экан, «Реал» жорий мавсумда энг аввало, миллий биринчилик ҳақида ўйлайди. Бироқ Зидан ЧЛдан умидини узмаса керак. Негаки, ҳали ҳеч бир жамоа бу мусобақада кетма-кет икки марта ғолиб чиқмаган. Эҳтимол, бу жамоа айнан «Реал» бўлар?..

«Барселона»: асосийси - Чемпионлар Лигаси

Барчага яхши маълумки, «Реал» ва «Барселона» клубларининг ҳозирги таркиби ҳамда имкониятлари бир йўла бир нечта фронтда кураш олиб бориш учун етарли. Клублар олдига вазифа қўйишдан мақсад эса бошқа турнирларда «дам олиш» эмас, жамоадаги руҳий мувозанатни ушлашдир. Яъни, етакчи футболчилар улардан энг биринчи навбатда нима талаб қилинаётганини тушуниб, шунга мос ҳаракат қилишади. Бошқача айтганда, улар қайсидир вақтларда бор кучларини ишга солишади, нисбатан енгилроқ ўйинларда эса шунчаки, маҳоратнинг ҳисобига бошқаларни ўз ортларидан эргаштиришади. Умуман олганда, Испаниянинг икки гранди бу мавсумда ҳам «требл»ни ният қилишган. Бироқ бу икки жамоа олдига қўйилган вазифа аҳамият жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, «Мадрид» учун ҳозирги пайтда энг муҳими - Ла лигадаги муваффақият. «Барса» эса аксинча, Примеродан кўра, ЕЧЛга эътиборни кучайтирмоқчи. Ахир «Реал»нинг мазкур турнирда кетма-кет икки марта ғолиб чиққан жамоага айланишига осонликча йўл қўйиб бермаслик керак-ку!

«Бавария»: Анчелотти - ЧЛ борасида мутахассис


Германия чемпионати баҳсларини мунтазам кузатиб борувчи мухлисларга яхши маълумки, «Бавария» сўнгги тўрт мавсумда «Кумуш товоқ»ни ҳеч кимга бермай, бундай натижага эришган ягона немис клуби сифатида тарихда қолди. Аслини олганда, ушбу муваффақият  Гвардиола иш услубининг ўзига хос ғалабаси сифатида баҳоланиши лозим. Аммо испаниялик мутахассис жамоани ўзидан олдин бошқарган Юпп Хайнкес сингари Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқа олмади. Мана, энди «Бавария» бу олий мақсадга Карло Анчелотти билан эришишга умид қиляпти. Зеро, италиялик мураббий мазкур совринни уч марта ютиб олган. Эътиборлиси, у ушбу натижага иккита клубда эришган. Қисқа қилиб айтганда, Анчелотти - ЕЧЛ бўйича бебаҳо тажрибага эга. Дон Карло охирги интервьюларида Мюнхендагилар ундан ҳар бир турнирда ғалаба талаб қилишмаётганини айтди. Бироқ аслида, унинг «қулоғига айтилган» гапларни тахмин қилиш қийин эмас: «ЧЛда ғолиб бўл ва қаҳрамонимизга айлан!» Демак, бундеслига олтин медалларини «Боруссия» ўзлаштирса ҳам ҳеч нарса қилмайди. Умуман, «Бавария» ҳар мавсумда ЕЧЛ бош совринига даъвогар клуб ҳисобланади. Анчелотти билан эса немис грандининг имкониятлари янада баландроқ кўринмоқда.

«Атлетико»: кубоклар «жангчиси»га - ЕЧЛ

Тан олиш керак, «Атлетико» жорий мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаб, ишқибозларини бироз ташвишга солиб қўйди. Лекин шунга қарамай, Симеоне олдидаги вазифа анча аввалроқ аниқ бўлиб улгурган. Яъни «матрасчилар» ички чемпионатда «Реал» ва «Барселона» билан тенгма-тенг кураша олишларини бутун дунёга исботлаб бўлишди. Аммо минг афсуски, ЕЧЛнинг «шалпангқулоқ» соврини Симеоне шогирдларига сира тутқич бермаяпти. Энг муҳими, «Атлетико» ЕЧЛга ўхшаш «плей-офф»дан иборат баҳсларда жанговар қиёфага киради ва ҳар қандай рақибни бирин-кетин «янчиб» кетаверади. Бой берилган икки финал-чи, дейсизми? Ким билади, айнан шу спортча ғазаб «Атлетико» футболчиларига ўзгача илҳом берар?..

«Арсенал»: АПЛ умиди

«Биз - «Арсенал»миз ва доим совринлар учун курашамиз!». Бу - клуб ҳимоячиси Лоран Косьельнининг фикри бўлиб, мазкур сўзлар қайсидир маънода, клуб олдидаги вазифаларни ҳам ифода этади. Чиндан ҳам, «канонирлар» (агар Англия кубогини ҳисобга олмасак) анчадан бери соврин ютиб олишмади. Афсуски, ЕЧЛда Арсен Венгер жамоасининг йўли эрта кундаёқ ё «Бавария» ёки «Барселона» билан тўқнаш келади-ю, шу билан лондонликлар эртаги поёнига етади. Бироқ АПЛ даражасида олсак, «тўпчилар»нинг ички чемпионатдаги ўйинлари тобора барқарорлашиб бормоқда ва улар мудом кучли тўртликдан пастга тушиб кетишмаяпти. Агар «Арсенал» узоқ давом этадиган мавсумда бўшашмаса, ашаддий рақибларга қарши ўйинларда осонликча мағлуб бўлавермаса, чемпионлик учун бемалол кураша олади. Хуллас, Венгер ва унинг шогирдлари учун энг олий вазифа - Англия чемпионлиги.

«Ювентус»: «синьора» мутлақ ҳоким

«Ювентус»нинг «А» сериядаги ишлари қандай боришини биласиз - бу клуб ҳамиша фақат чемпионликни кўзлайди. Европа Чемпионлари Лигаси эса «Кекса синьора» учун алоҳида ҳамиятга эга. «Юве»нинг ҳозирги таркиби ЕЧЛда нафақат бу йил, балки келаси мавсумда ҳам чемпионлик учун кураша олиши учун имкон берадигандек туюлмоқда. Тўғри, жамоани Мората ва Погба каби юлдузлар тарк этишди. Лекин улар ўрнига харид қилинган Гонсало Игуаин ва Миралем Пьянич ҳам ғоят улкан тажрибага эгалар. Шундай экан, нега энди ЧЛ финали итальянларсиз ўтиши керак?!

«Манчестер Сити»: шу мавсумнинг ўзида ҳамма соврин

Тан олиш керак, «Ман Сити» ва Гвардиола олдига қўйилган вазифани аниқлаш осон иш эмас. Негаки, Хосеп ўзи ва жамоаси иштирок этадиган ҳар қандай турнирда фақатгина ғолибликни ўйлайди. Ёддан чиқармаслик лозим, АПЛ олтин медаллари - Англиянинг ҳар қандай клуби учун ўта муҳим соврин. Лекин Пеп яхши биладики, ЕЧЛ бош мукофоти - Европанинг клуб футболи чўққисига чиқиш учун асосий зина. У «Бавария»да ҳам «шалпангқулоқ»ни қўлга киритиш учун роса уринди-ю, аммо ҳар гал ярим финал босқичида тўхтатилди. Шуни инобатга олсак, Гвардиола «Сити»да асосий этиборни ЕЧЛга қаратиши турган гап. Аммо бу «шаҳарликлар» премьер-лига ўйинларини ёддан чиқаришади, дегани эмас.

«ПСЖ»: зерикиб қолган гегемон

Парижликларнинг ҳолати «Ювентус»ники билан деярли бир хил. Биргина фарқ шуки, «ПСЖ»нинг ички чемпионатдаги устунлиги ҳатто «кекса синьора»дан ҳам яққолроқ. Хабарингиз бор, Лоран Блан ички мусобақаларда керагидан ҳам ортиқроқ ютуқларга эришди, аммо шогирдларини ЕЧЛда чорак финалдан у ёғига олиб ўтолмади. Парижликлар унинг ўрнига Эмерини таклиф қилишганининг бош сабаби ҳам шу билан боғлиқ. Чунончи, Унаи камтаргина «Севилья» билан Европа Лигасида уч марта муваффақият қозонди. Бу эса табиийки, мураббийнинг еврокубокларга алоҳида «ташна»лигини билдиради. Қисқача айтганда, «ПСЖ» учун Лига 1да ғолиб чиқиш - «сурнайчидан бир пуф»дек гап. ЕЧЛ эса - жорий мавсумдаги бош мақсад.

«Манчестер Юнайтед»: Моуриньо АПЛни буйсундирмоқчи

«МЮ»нинг айни пайтдаги ҳолати ва келажак режалари ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Клуб аввалги даражасини тиклашга уринаётгани ҳаммага аён. Бунинг учун эса «қизил иблислар» энг аввало, АПЛдаги обрўларини тиклаб олишлари зарур. Қолаверса, премьер-лига ва ЧЛ савиясини бир-бирига таққослаш мумкин-у, аммо АПЛ ва Евролига - унчалик мос келмайдиган тушунчалар. Шунинг учун «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари эътирозларга қарамай, жамоа бош мураббийи лавозимига Моуриньони олиб келишди. Дастлабки турлардаги ғалабалар эса «қизил иблислар»нинг нияти жиддий эканини кўрсатмоқда. Тўғри, «Манчестер дербиси»да Жозега бироз омад етишмади. Лекин у бекорга «Олд Траффорд»га таклиф этилмаганини исботлаш учун ҳам охиригача курашиши аниқ.

«Челси»: АПЛ!

Антонио Конте олдида совринли ўринлардан бирини қўлга киритишдан бошқа вазифа йўқ. Зеро, «Челси»дек номдор клуб ўтган мавсум якунларига кўра, қуруқ қўл билан қолиб кетди. Ёдингизда бўлса, худди шундай ҳолат «Ювентус»нинг бошидан ўтган ва ўшанда Конте евротурнирларсиз ўзини эркин ҳис қилган жамоани скудетто сари етаклай олганди. Кейинчалик эса Конте бошқарувидаги «Кекса синьора» Италияда гегемонга айланиб олди. Эҳтимол, «Челси» билан ҳам шундай бўлар?!

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика