Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

МАҚОЛА. Тошкентда олимпия чиптасини илиб кетган, ўзбекистонлик киперларни кўп бор ранжитган Осиёнинг энг яхши футболчиси – Аҳмад Ҳалил ҳақида News

МАҚОЛА. Тошкентда олимпия чиптасини илиб кетган, ўзбекистонлик киперларни кўп бор ранжитган Осиёнинг энг яхши футболчиси – Аҳмад Ҳалил ҳақида

Бугун одатдагидек европа ёки америкалик юлдузлардан чекланган ҳолда Осиё қитъасидаги юлдузлардан бири, амирлик Аҳмад Ҳалил ҳақида фикр юритамиз.

Илк қадамлар

БААнинг таниқли ҳужумчиларидан бири бўлган Аҳмад Ҳалил 1991 йил 8 июнь куни Шаржа шаҳрида футболчилар оиласида туғилган. Унинг отаси Себайт Ҳалил Қувайтда истиқомат қилган йилларида эски маҳаллий футбол клубларининг бирида тўп тепган. Аҳмаднинг акалари Фаҳд, Фуад, Файсал, Фатхи ва Муҳаммад мамлакатнинг энг обрўли жамоаси “Ал Аҳли”да бир неча йиллар давомида ҳаракат қилган. Шулар қатори Аҳмад ҳам катта футболга ушбу жамоа орқали кириб келди. Бош жамоадан ўрин олгунга қадар клубнинг ёшлар жамоаларида ўйнади ва тез орада асосий таркибга жалб этилди. 2006/07 мавсумнинг ўрталарида Ҳалил франциялик мутахассис Алан Мишель қўл остида дебютини нишонлади. Биринчи голини эса “Ал Ваҳда” билан баҳсда урди ва унда дубай шаҳри жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Танилиш ва машҳурлик

2010 йилга келиб у жамоада ўз ўрнини мустаҳкамлашга эришди. Эндигина 20 ёшга кирган Аҳмад 18 март куни чемпионат доирасидаги “Ал Наср”га қарши кечган учрашувда фаолиятидаги илк хет-трикни амалга оширди ва бир ўйинда учта тўп киритган энг ёш футболчилар рўйҳатидан жой олди. ОЧЛ финали “Ал Хилол” билан ўйинда “Ал Ахли” 3:2 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди. Ҳал қилувчи гол эса Аҳмад Ҳалил номига ёзилди. Бу футболчига мисли кўрилмаган танилиш ва машҳурликни олиб келди. Ҳаттоки, ҳужумчига Англиядан жиддий таклиф тушади. “Портсмут” клуби уни ўз сафига қўшиб олиш пайида бўлади ва музокарага киришади. БААнинг айрим нашрлари уни легионерга айланганини эълон қилишга ҳам улгурганди. Аммо, иш шартнома имзоланишигача бормади ва ярим йўлда тўхтади. 2012 йилги Лондон олимпиадасидан сўнг унга бир қатор хориж жамоаларидан таклифлар тушди. Лекин, у клубига содиқлигини исботлади. 2017 йил у узоқ муддатдан сўнг қадрдон жамоасини "Ал Жазира"га алмаштирди ва ҳаётида туб бурилиш ясашга киришди. 2006 йилдан бери "қизид рицарлар" шарафини ҳимоя қилиб келган футболчи 182 учрашувда 70дан ортиқ голлар урди. 2015 йилги мавсум "Ал Аҳли" билан Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борди. Лекин, якунда соврин “Гуванжоу Эвергранд”га насиб қилди. Космин Оларио бошчилигидаги жамоага ўшанда омад етишмаганини айтиб ўтиш жоиз. 2017 йилда Сардор Рашидовнинг жамоадошига айланди ва “Ал Жазира” аъзоси сифатида таништирилди. Бироқ, Рашидов сингари Аҳмад Ҳалилнинг ҳам ишлари юришмади. Махоратли ҳужумчи айтарли майдонда кўринмади. Бу пайтга келиб ҳужумчининг ўйинида пасайиш кузатилаётганди. Аввалгидек кўп голлар урмас, футболдан завқ ола олмасди. “Ал Айн”га ўтишида ҳам бирон бир маъно кўринмади. Қисқа муддат тўп тепган Ҳалил 9та ўйинда 4та голга муаллифлик қилди. Ҳозирга келиб эса ўзининг биринчи жамоасида ўйнамоқда. Ҳамюртимиз Азиз Ғаниевнинг жамоадоши эканлигини таъкидлашимиз мумкин. 

Терма жамоалар ва совринлар

Аҳмад Ҳалил барча ёшдаги терма жамоаларда ҳаракат қилган ва тўпурар бўлган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. 2006 йил 16 ёшда бўлишига қарамасдан бир вақтнинг ўзида U-20, U-19, U-23 термалари учун майдонга тушди. Шунингдек, миллий жамоага ҳам чақирилди. 29 ёшигача у 70га яқин учрашувда иштирок этишга улгурди. 2008 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Финалда эса унинг жамоаси Аҳмад Убайдуллаев устозлиқ қилаётган Ўзбекистон ёшларига рўбарў келди. Амалда футболчининг икки голи жамоасига қитъа чемпионлигини олиб келди. Мусобақа якунида Ҳалил ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши тўпурурарига бериладиган “Олтин бутса” ва “энг яхши футболчи” совринларини ҳам ўзиники қилди. Ўша йили амирликлардаги машҳур ва тиражи кўп журнали “Ал Аҳрам” ва “Ал Ҳадат”  томонидан йилнинг энг яхши араб футболчиси деб топилди. ОФК томонидан эса йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинициясига лойиқ кўрилди. 2015 йилда эса ОФК унга қитъанинг энг яхши футболчиси совринини топширди.

Кейинги йили Миср яшил майдонларида бўлиб ўтган кичик мундиалда БАА билан чорак финалгача етиб борди. Жаҳон чемпионатида иккита тўп киритишни уддасидан чиқди. Гондурас ва Венесуэла билан беллашувларда олтинга тенг голларни урди. Ҳали эндигина 20га кираётган футболчининг шуҳрати бутун мамлакатда таралди. 2010 йил Осиё ўйинларида БАА олимпия терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва кумуш медалларига сазовор бўлди. Турнирда учта тўп киритди. Бири Бангладешга ва қолгани Ўзбекистон дарвозасига йўлланди. Ёш Аҳмад Ҳалил 2011 йилда БАА миллий терма жамоаси билан Қатардаги Осиё кубогига борди. Бироқ, гуруҳ босқичидан сўнг ортга қайтишга мажбур бўлди. 2012 йил унинг ҳаётида энг эсда қоларли йиллардан бири саналади. Ўшанда Маҳди Али мураббийлиқ қилаётган олимрпия терма жамоаси Тошкентда Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон олимпиячиларига қарши майдонга чиқади. Ҳа, биз учун аламли якунланган ўйинда барча нарсани Аҳмад Ҳалилнинг ўзи ҳал қилиб қайтганди. Лондон олимпиядасида у бирорта тўп киритмади. Қайсидир маънода мусобақа ўзи учун муваффақиятсиз ўтди. 2015 йил Осиё кубогида миллий терма жамоа сафида бронза медалларини қўлга киритди. Ўтган йили эса ўз мамлакатидаги қитъа биринчилигида ярим финалда юришини тўхтатди. 

Ушбу футболчидан ўзбекистонлик дарвозабонлар кўп бор жабр кўришган. Ўйлаймизки, бўлғусида бундай ҳолатлар такрорланишига посбонларимиз йўл қўйишмайди. Биз учун ноқулай футболчи бўлсада, БАА учун қадрли ўйинчи бўлиб тарихда қолади. 


Абдулазиз Искандаров



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика