Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик” News

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик”

“Хоффенхайм” билан бундеслиганинг 2-тур ўйини жаҳон чемпиони Мануэль Нойер учун даҳшатли бошланди: 9-сониядаёқ (!) Кевин Фолланд унинг дарвозасини ишғол қилди.

Лекин “Бавария” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жером Боатенгнинг четлатилиши ва пенальти белгилангани ҳам бунга халал бермади. “DFB.de” сайти мюнхенликлар посбони билан суҳбатлашиб, бундеслига тарихидаги энг тезкор гол, Поланскининг пенальти тепишдаги омадсизлиги ва Хоффенхаймдаги ўйин таассуротлари ҳақида саволларга жавоб олди.

- Жаноб Нойер, сиз 9-сонияда гол ўтказиб юбордингиз. Бу бундеслигада тарихидаги энг тез гол саналади. Сиз тўпга тегишга улгурмай, “Хоффенхайм” олдинга чиқиб олди. Аввал шундай ҳолат сиз билан рўй берганми?

- Йўқ, лекин вақтли гол кечидан кўра яхшироқ. Бизда ўйин тақдирини ўзгартириш учун етарлича вақт қолганди.

-Бундай стартдан кейин нима рўй берди? Фолланднинг голини қандай ҳисоблайсиз?

-Биз ҳали суръатга кириб улгурмагандик. Боатенг ва Алаба ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Давид ортга ноаниқ пас берди ва Жером уни эгаллашда хато қилди. Ўша ерда Фолланд пайдо бўлди.

-Кейин сиз сирпаниб кетдингиз.

- Мен тўп яқинроқ келаётганини кўриб олдинга чиқдим ва сирпаниб кетдим. Лекин сирпанмаганимда рақибга нисбатан қўполлик ишлатишим мумкин эди, чунки ўйинчи тўпга яқинроқ келиб қолганди. Вазият ёмонроқ тугаши ҳам эҳтимоли бор эди.

-Пенальти ва Боатенгнинг четлатилиши ҳақида нима дейсиз?

- Тўп унинг қўлига тегди, бироқ танаси қўл ортида қолганди. Қоида айнан шундай йўл тутишни кўрсатишига амин эмасман.

- Поланскини пенальтидан аввал чалғитишга ҳаракат қилдингизми?

- Ҳакамга тўп нуқтанинг зарур жойида турмаганини айтдим. Полански тўпни силжитди ва мўлжалдан адашди. Сўзларим уни асабийлаштирганини билмайман.

- Сизга тўсин ҳам ёрдам берди.

- Мен керакли бурчакка ташландим. Тўп сонимга тегди. Давил Алаба эса ўйин бошидаги хатосидан кейин тўлиқ эътиборли бўлиб улгурганди.

- Левандовскининг сўнгги дақиқадаги голи ва ғалабани сиз росманасига қувонч билан нишонладингиз. Захира ўриндиғида ўтирган дарвозабонлар мураббийи Тони Топалович ёнига югуриб келдингиз.

-Бу ҳақиқий ҳиссиёт эди. Ўша ғалаба билан Штутгартда 2014 йил эришилган муваффақиятни эслатиб юборди. Ўшанда Тиаго сўнгги сонияларда бизни қайчи услубидаги ажойиб зарба билан олдинга олиб чиққанди. Майдонда 10 киши бўлганимиз сабабли янада қувончлироқ бўлди. Бу ўтган турда “Гамбург” устидан қозонилган ғалаба эмас.

- Эрта гол ва майдондан четлатилган ўйинчи туфайли ғалабани қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, бугун биз тўғри йўналишда яна бир қадам ташладик. Ажойиб ўйин кўрсатдик. Ҳаракатларимиз идеал бўлди, ўйин ва тўпни назорат қилдик. Ўйин бошидаги омадсизликдан кейин ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик. Биз яхшироқ бўлдик ва 10 футболчи билан ҳам голли вазиятларни юзага келтирдик.

-Бу иродали ғалаба бўлдими?

-Барча ўйин сифатида. Биз фалсафамизга мос тушган ҳолда зафар қучдик. Кўпроқ устунлик қилдик. Кўплаб имкониятлар бўлди, фақат биринчи голда омад кулиб боқмади. Агар бир очко билан қайтганимизда шунчаки кулгули бўларди.

- Жамоа ҳисобида 2 ўйинда 2 ғалаба мавжуд. Жамоа идеал ўйин суръатига тушиб олишига яна вақт зарурми?

- Яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Бугун бизга майдонда ким ўйнаётганидан қатъи назар барча футболчи керак эканлигини исботладик. Улар майдонда ажойиб ҳаракат қилишди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика