Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"
23 jan 2024 07:32
News
Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"
- Манучеҳр, ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон футболи тарихидаги энг ёрқин учрашувлардан бири бўлди...
- Яхши учрашув гувоҳи бўлдик. Қандай ўйин кўрсатганимизни кўрдингиз. Бизда ҳозир ажойиб терма жамоа бор, унда яхши ўйинчилар жамланган. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Бутун Тожикистонни табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат, бизни қўлламаганларга ҳам раҳмат.
- Иккинчи турдан кейин футболчилар билан суҳбатлашганимизда улардаги ишонч яққол сезилиб турганди. Жамоада бу қадар юқори ишонч қаердан пайдо бўлган?
- Шунчаки, бизда ортга йўл йўқ эди. Бугунги ўйинга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик.
- Нимчорак финал ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар? Тожикистон ўз тарихида биринчи марта бу босқичда ўйнайди...
- Осиё кубогида ҳам илк марта иштирок этяпмиз. Биринчи уринишнинг ўзида гуруҳдан чиқдик. Кейинги босқич ўйинига ҳудди бугунгидек пухта тайёргарлик кўрамиз. Нимчорак финалда осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Охирги нафасимиз қолгунча курашишда давом этамиз.
- Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашув бугунги ўйинга қандай таъсир ўтказди?
- Президентимиз бугунги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди. Бугун ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments