Манжукич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
01 nov 2020 00:55
News
Манжукич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Марио Манжукич Италияга қайтиши кутилмоқда.
"Calciomercato" хабарига кўра, Федерико Сантандернинг жароҳатидан сўнг ҳужум чизиғида жиддий муаммоларга дуч келаётган "Болонья" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Муқобил вариантлар ҳам йўқ эмас: Марио Балотелли, Фабио Борини, Дэниэл Старриж ва Алешандро Пато.
34 ёшли форвард айни пайтда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал-Духайль" жамоаси бўлганди.
Таъкидлаш лозимки, Манжукич "Ювентус" таркибида 5 карра мамлакат чемпиони бўлган.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments