Манчини: "Италия терма жамоаси Польша билан ўйинда жуда кўп хато қилди"
08 sep 2018 12:43
News
Манчини: "Италия терма жамоаси Польша билан ўйинда жуда кўп хато қилди"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Польшага қарши бўлиб ўтган Миллатлар лигаси 1-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бу биринчи учрашув, ша сабабли хато бўлишини кутгандим. Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Бироқ жуда кўп хатога йўл қўйдик. Польшаликлар қарши ҳужумларга ўтиш имкониятига эга бўлиб, дарвозамизни аниқ нишонга олишди.
Балотелли ҳақида гапирадиган бўлсам, унга ўйин амалиёти керак. У халқаро аренада тажрибага эга, бироқ жисмоний тайёргарлик юқори даражада эмас.
Ғалаба қозона олмаганимиздан хафаман, аммо алоҳида футболчиларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Кейинги учрашув Португалия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади, бир нечта ўзгаришлар бўлади. Польшага қарши иккинчи бўлимдаги ўйинимизни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Навбатдаги баҳсда ижобий натижага эришиш керак" - дейди Манчини.
Португалия - Италия учрашуви 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments