Latest news

18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 0:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  0 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  3 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  1 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  23 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  32

"Манчестер Юнайтед"нинг янги умиди News

"Манчестер Юнайтед"нинг янги умиди

Оле-Гуннар Сульшер "Юнайтед"ни қандай қилиб клуб тарбияланувчиси атрофида қурмоқда. Келинг, қуйида танишиб чиқамиз.

Пеп Гвардиола яқинда бўлиб ўтган Манчестер дербисидан сўнг, Оле-Гуннар Сульшерга мурожаат қилганида, Маркус Рэшфорд ҳақида алоҳида гапирди. Каталониялик мутахассис норвегиялик мураббий билан суҳбатда инглиз футболчининг катта мухлиси эканлигини яшириб ўтирмаган. Икки йил олдин, агар "Юнайтед"дан кимнидир сотиб олиш керак бўлганида, Пеп айнан Рэшфордни танлаган бўларди.

Маркус "Манчестер Сити" билан тўқнашув қаҳрамонларидан бирига айланди. Айнан у жамоадошларига узоқ вақт меҳмонда қўлга киритилмай келаётган биринчи ғалабани улашди. Ҳеч ким кучли рақибдан қўрқмай, қизил рангдаги ёш болалар олдинга отилишини кутмаган эди, аммо бу содир бўлди. 22 ёшли Рэшфорд, 24 ёшли Марсьяль, 22 ёшли Дэниел Жеймс "шаҳарликлар"ни таслим этишди.


Оле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати жумбоқ остида эди. "Тоттенхем" ва "Манчестер Сити" устидан қозонилган иккита йирик ғалабалардан кейин "Oле – аут!" деб бақирганлар жим бўлиб қолишди. Норвегиялик бир ҳафта ичида бизнинг давримиздаги энг зўр тактик устозларни енгишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор. Олдинда қилинадиган ишлар кўп, лекин бир мунча вақт сиз шунчаки табассум қилиб, режа борлигига ва клуб келажаги порлоқ эканлигига ишонишингиз мумкин.

Сульшернинг фикрига кўра, Рэшфорд Манчестерда туғилиб ўсгани айни муддао, чунки энди уни ўзи жамоани юқорига кўтариб боради.

Ҳозир "Рэши" ўз фаолиятидаги энг яхши формасини намойиш этмоқда. 13та гол киритган ҳолда, 2017/18 ва 2018/19 мавсумдаги энг яхши кўрсаткичларига эришди. Улардан 11таси лигада урилган. Фақат Варди, Абрахам ва Обамеянг кўпроқ тўп киритишди, лекин энг яхши 15 тўпурарнинг ҳеч бири Маркусга қараганда кўпроқ голли узатма амалга оширмади. Бу Сульшер учун жуда муҳимдир: у нафақат ўзи, балки бошқалар ҳақида ҳам ўйлайдиган ҳужумчига эга.


Ҳеч ким у каби кўп зарба бермади - 41 марта. Олдин нотўғри йўналтирилган жарима зарбалари айни пайтда дарвоза томон тўғри ва хавфли етиб бормоқда.

Ҳужумчи шубҳасиз ўзига кўпроқ ишонишни бошлади. Маркус ҳатто майдон ташқарисида ҳам ўзидан илиқ таассурот қолдиряпти. Унга ўзини ижтимоий тармоқлардан узоқроқ тутиши тавсия қилинди. Футболчи интернетда янги ҳомийлик шартномалари билан мақтанишнинг ўрнига Манчестердаги уйсизлар муаммоларини ҳал қилиш устида ишламоқда.

Рэш - нафақат тўпурар ва ассистент, шунингдек, финтлар намойишчиси ва ҳаводан келаётган тўпни қабул қилишда устаси фарангдир.


Катта майдонга чиқиб келишида Луи ван Галнинг пойдевор қўйганлиги ва Жозе Моуриньюнинг истеъдодига тан берганлиги учун Маркус Рэшфорд тақдирдан миннатдор бўлиши зарур. Сульшер фақат битта ўйинчининг маҳорати туфайли ғалаба қозона олмайди, лекин у "Манчестер Юнайтед"ни Рэшфорд атрофида қура олади.

"Манчестер Юнайтед" мухлислари маҳаллий йигитнинг севимли клуби либосида дунё афсонасига айланиб бораётганини кузатиб боришмоқда. Нима ҳам деймиз: омад Рэш!


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика