Latest news

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  2 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  7 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  8 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари Рэшфорд ҳамда Сакани қўллаб-қувватлади News

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари Рэшфорд ҳамда Сакани қўллаб-қувватлади

Футболчилар Италияга қарши Евро-2020 финалида пенальтидан гол киритолмаганди.

"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўллаб-қувватлашини билдирди, у Евро-2020 финал учрашувида Италияга қарши ўйиндан кейинги пенальтини аниқ амалга оширолмади (1:1, пенальтилар сериясида — 2:3).

"Битта зарба сени қандай футболчи ёки қандай одам эканлигингни белгилаб бермайди, Маркус. Буни ёдингда сақла.

Биз ўз уйингга қайтишингни интиқлик билан кутяпмиз", — дейилади манкунианларнинг твиттер саҳифасида.

Ўз навбатида "Арсенал" ҳам Букайо Сакани қўллаб-қувватлади, у ҳам пенальтини аниқ амалга оширолмаганди. Айнан "Уч шерлар" ярим ҳимоячиси тўп киритолмаганидан кейин Италия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганди.

"Футбол жуда шафқатсиз бўлиши мумкин. Аммо биз ҳар доим сенинг кучли фазилатларинг, феъл-атворинг ва жасурлигинг билан фахрланамиз", — деб ёзган "канонирлар" твиттер саҳифасига.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика