"Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олмаяпти News

"Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олмаяпти

Бугун АПЛнинг 6-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан баҳслашди.

Жуда зерикарли ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Шу орқали МЮ ушбу мавсумда "Олд Траффорд"да илк очкосини қўлга киритди.

Бироқ манкунианликлар учун ёмон томони шундаки, жамоа ушбу мавсумда ўз майдонида ғалабага эриша олганича йўқ.

Аввалига "Кристал Пэлас", кейинчалик "Тоттенхэм" ушбу стадиондан мос равишда 3:1 ҳамда 6:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этиб кетганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика