Latest news

07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  1 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  1 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9

"Манчестер Юнайтед"нинг қишдаги энг яхши ва энг ёмон трансферлари News

"Манчестер Юнайтед"нинг қишдаги энг яхши ва энг ёмон трансферлари

Қишки трансферлар ойнаси очилганда клублар жоизи бўлса, жамоага янги қон қуяди.

Миш-мишлар ҳақиқий трансферлардан анчагина кўпаяди. Айнан қишда кўплаб керак бўлмаган кўчиш ишлари амалга оширилади. Шу жумладан, "Манчестер Юнайтед"да ҳам.

МЮ ҳам қишки трансферлар кампаниясида омадсиз ва ажойиб харидларни амалга оширган.

ЭНГ ЁМОН

5. Виктор Вальдес

Узоқ йиллик асосий кипери билан ҳамкорликни тўхтатганидан сўнг, Вальдес 2014 йилда ўзига янги жамоа қидиришни бошлади. 2015 йилнинг январида ЕЧЛнинг 3 карра ғолиби эркин агент сифатида "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

Давид Де Хеанинг жамоадаги ролини ҳисобга олсак, у иккинчи рақамли сифатида рўйхатга олинган посбон халқнинг олдида Луи Ван Галнинг захира жамоаси таркибида ўйнашни истамади. У орадан бир йил ўтиб, шартномасида кўрсатилган барча пулларни олиб, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди.

Аслида ўша вақтларда "Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеани "Реал"га сотиб юбориш борасида музокаралар олиб бораётганди. Аммо ишлар ўхшамагани учун Вальдес захира дарвозабони бўлди. МЮдагилар дарвозабонни кетказиш учунгина пулни тўлашга рози бўлишганди.

4. Родриго Поссебон

Рой Кин кетганидан кейин 2005/06 йилги мавсумда "Юнайтед"нинг марказий ярим ҳимоясида бўшлиқ пайдо бўлди. Ўша вақтларда Сер Алекс академия ва трансферлар бозорига мурожаат этди. Поссебон 2008 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоясидаги камчиликларни бартараф этиши умидида "Олд Траффорд"га олиб келинди.

Аммо у жамоадаги бошқа иқтидорлар орасида йўқолиб қолди. Даррен Флетчер ва Пак Жи Сун жамоадаги асосий ярим ҳимоячилар бўлишди. Шунингдек, Даррен Гибсон ва Андерсон уларнинг ўрнида ўйнай олишарди. Оёғидаги оғир жароҳатидан кейин Поссебон тиклана олмади ва шу боисдан 2009 йилда "Брага"га ижарага берилди. 2010 йилда эса Бразилияга қайтиб кетди. Родригонинг Манчестердаги фаолияти шу тарзда якунланди.

3. Зоран Тошич

Поссебон каби Тошичда ҳам омадлар бошланмасидан олдин "Юнайтед"даги фаолият якунланди. Уни "Партизан"дан олиб келиш ҳам анча қийин бўлганди: трансферга Адем Льяич ҳам қўшилиши керак эди, ушбу икки футболчининг жамоага қўшилиши учун руҳсат олиш трансфер амалга оширилишини кечиктирди. Тошич 2009 йилнинг январидагина жамоага ўтди ва "Тоттенхэм"га қарши Кубок ўйинида захирадан тушиб дебют қилди.

Сербиялик вингер ҳар доим ҳам ўйинларда кўриниш беравермагач, халқнинг эътиборидан йўқолди. Германиядаги давомсиз ижарама ижара юраверганидан сўнг у 2010 йилда Сер Алексдан қўйиб юборишни сўради.

Тошич бир неча йиллар давомида ЦСКА таркибида Россия чемпионатида сермаҳсулликни намойиш қила олди. Кейинчалик унинг айтишига кўра, Сер Алекс уни жамоада қолишига кўндирмоқчи бўлган экан. Аммо Тошич "Юнайтед"га мослаша олмаган биринчи ва охирги футболчи эмас.

2. Уилфрид Заа

Тошич каби бу ерда ҳам "Юнайтед" потенциали юқори футболчидан маҳрум бўлган.

Заа 2013 йилнинг январида "Кристал Пэлас"дан трансфер қилинганди. Аммо у мавсум якунига қадар ўша ерда ижарада қолди. Заа 2013/14 йилги мавсумда "Юнайтед"нинг чемпионликни ҳимоя қилиши керак бўлган таркибига мос тушиши сўроқ остида турганди. Аксига олиб, 2013 йилнинг майида Сер Алекс ҳам нафақага чиқди. 

Заа қайтганида жамоа бошқарувини Девид Мойес ўз қўлига олганди. У ёш футболчини жамоага мос кўрмади. Уилфрид захиранинг "асосий" футболчиси бўлди ва шундан кейин у яна "Кристал Пэлас"га қайтариб юборилди. Шунингдек, Луи Ван Гал ҳам уни асосий таркибга киритмади.

Ёш англиялик футболчи, балки, "Юнайтед"даги жамоадошларининг савиясида бўлмагандир. Аммо у "Селхерст Парк"да етакчига айлана олди.

1. Алексис Санчес

Бу футболчи "Юнайтед"га келганига бир йилдан ошди. Даҳшат!

2018 йилнинг январида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўз футболчиларини алмаштирди. Генрих Мхитарян Лондонга йўл олган бўлса, Манчестерда унинг ўрнини Алексис Санчес тўлдирди. Чилиликнинг ёмон старти жамоанинг омадсиз ўйинлари туфайли бўлди, албатта. Алексис юқори маош олаётган бўлса-да, жамоага фойда келтирмаётгани, мухлисларнинг унга бўлган қизиқишларини сўндирди. Санчес машғулотларда тиззасидан жароҳат олди, асосий таркибдан ҳам тушди. Энг ёмони, ўз фаолиятидаги ҳар томонлама хунук мавсумини ўтказди.

Алексис МЮга келгунча, Премьер-лиганинг энг зўр футболчиларидан бири эди, кейинчалик у ўз соясида қолиб кетди. У "Юнайтед" учун ҳали ҳеч нима қилгани йўқ. Ҳа, ҳозирча у жамоани тарк этмади. Аммо шундай бўлган тақдирда МЮнинг энг кўп маош олувчиси энг омадсиз трансфер бўлиши мумкин.

ЭНГ ЯХШИ

5. Пол Скоулз

2011 йилда фаолиятини якунлаганини эълон қилган бўлса-да, Скоулз жамоадан кетмади. У Каррингтонда мураббий сифатида ишлаб турди. Аммо "Юнайтед"да ярим ҳимоячилар муаммоси бошланганидан кейин катта футболга қайтишга қарор қилди. Сер Алекс 2012 йилда жамоанинг таркибида Скоулзни киритишни бошлади.

Скоулз чемпионлик курашидаги пойгада муҳим футболчилардан бири бўлди. У навбатдаги мавсумда ҳам жамоада қолди ва унда манкунианликлар "сершовқин қўшнилари"дан чемпионликни тортиб олишди. Пол жамоадан кетиш арафасида клубнинг афсонасига айланди.

4. Луи Саа

Луи Саанинг Манчестердаги фаолиятида доимий равишда жароҳатдар ҳалақит қилаверди. Аммо франциялик футболчи соғлом бўлган вақтида Фергюсоннинг ҳужум чизиғидаги асосий қуролга айланарди.

Саа "Фулхэм"даги ажойиб мавсумлардан кейин 2004 йилнинг январида жамоага ташриф буюрганди. Ўша вақтларда "Юнайтед" енгилмас "Арсенал"нинг соясида қолиб кетаётганди. Унинг трансферидан кейин "Юнайтед"га умид қайтди. Руни ва Роналду билан биргаликда "қизил иблислар"нинг ажойиб ҳужум учлигини ташкил қилди. 2005-2007 йиллар давомида у доимий равишда голлар уриб турди. Шундан кейин Жозе Моуриньонинг "Челси"си МЮдан грандликни тортиб олди.

Саа АПЛда икки марта медалларни қўлга киритди, ЕЧЛ совринига эга чиқди, шунингдек, Лига Кубогига ҳам эришди. Афсуски, кўплаб жароҳатлар унинг узоқ йиллар Манчестерда қолишига йўл қўймади. Аммо унинг 42 голини ва "Юнайтед"даги фаолиятини ёддан чиқариш мумкин эмас.

3. Хуан Мата

Мата - Манчестердаги фаолиятида кўплаб совринларга эга чиқмаган, аммо узоқ йиллар давомида жамоага кўплаб фойда келтирган ажойиб маэстро.

У жамоага келган вақтларида Мойес МЮни кучли тўртликка олиб киролмаётганди. Шотландиялик истеъфога чиқса ҳам, Матанинг фаолияти омадли томонга қараб кетди.

Испаниялик футболчи 2014/15 йилда Ван Гал қўл остида ажойиб мавсумни ўтказди ва жамоа кучли тўртликда қолди. Мата эса ўзининг заргарона ўйинлари, "Энфилд"даги "қайчи" услубидаги голи билан ёдда қолди.

2015/16 йилги мавсумда Хуан еврокубокларда ўзининг ҳолати ажойиб эканлигини кўрсатди. Унинг голи Англия Кубоги финалида ҳисобни тенглаштирди. У "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба голини, "Халл Сити" билан баҳсда эса мавсумдаги илк голни киритди. "Юнайтед"даги фаолияти давомида у Англия Кубоги, лига Кубоги ва Европа лигаси совринига эга чиқди.

Эндиликда Мата "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркиб футболчиси бўлмаса-да, узоқ йиллар мобайнида "Юнайтед"нинг фахрийсига айланди, жамоада неча мураббийлар алмашган бўлса-да, улар испанияликни жамоадан кетказиб юбормади. Мата ўзининг камтарлиги, камгаплиги туфайли ҳам мухлисларнинг олқишига эришди. Айнан футбол майдонидаги мўъжизакор ўйинлар ушбу трансфер қанчалар тўғри эканлигини кўрсата олади.

2. Патрис Эвра

Клуб мухлисларининг ёқимтойи ва афсона - "Юнайтед"нинг омадли трансферларидаги рўйхат усиз ўтмайдиган футболчи.

Франциялик чап қанот ҳимоячиси 2006 йилнинг январида "Монако"дан ўтганди ва тезда жамоага фойда келтиришни бошлади. Эвра Габриэль Хайнценинг ўрнини боса олди. Натижалар у ва Неманья Видичнинг жамоага қанчалар кераклигини кўрсатди. 2005/06 йилги мавсумда "Челси"ни етиб бўлмасди, аммо "Юнайтед"нинг янгиланган ҳимояси навбатдаги мавсумга тайёрланди. "Юнайтед" илк турларданоқ Руни ва Роналдунинг иқтидори ва голлари эвазига етакчи бўлиб олди.

Шундан кейин бир неча йиллар давомида "Юнайтед" совринлар учун асосий даъвогар клубга айланди: 5 марта АПЛ титули, 3 Лига Кубоги, ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧ. Эвра жамоанинг етакчисига айланганди. Аммо Девид Мойес қўл остидаги 2013/14 йилги мавсумда "гвардия"даги кўплаб футболчилар жамоадан кетказиб юборилди. Патрис эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтди.

Афсонавий футболчининг клубдан ёқимсиз кетиши. Аммо манкунианликлар мухлислари унинг жамоа учну хизматларини унутмайди.

1. Неманья Видич

Титул учун даъвогарлик қилиш учун аввало марказий ҳимоячиларнинг зўри бўлиши керак. "Юнайтед" узоқ йиллар давомида Рио Фердинандга муносиб шерик топа олмаётганди. Бироқ 2005 йилда у инсон топилди.

Неманья  7 миллион фунт эвазига "Спартак" жамоасидан трансфер қилинди. Шундан кейин у жамоанинг муҳим ҳимоячисига айланди.

Агрессив ўйинлари туфайли у Рионинг муносиб шериги бўлди ва тез орада улар "Юнайтед" рақиб жамоалари орасидаги энг машҳур дуэтга айланди. Узоқ йиллар мобайнида улар "Манчестер Юнайтед"нинг омадли даври мустаҳкам ҳимояси кафиллари бўлишди. Фердинанд-Видич дуэти эса "Буюк Манчестер Девори" лақабини олди.

Ўн йиллик ажойиб фаолиятдан сўнги Видич-Фердинанд-Эвра ҳимояси Мойес даврида "йўқотилди".

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика