"Манчестер Юнайтед" Гёкерешни сотиб олишни истамоқда
20 may 01:21
News
"Манчестер Юнайтед" Гёкерешни сотиб олишни истамоқда
Клубдагилар Матеус Куньяни "Вулверхэмптон"дан 62 млн фунтга сотиб олганидан кейин айнан Гёкерешнинг трансферига бор эътиборини қаратади.
"Юнайтед" раҳбарияти бир неча ҳафталардан буён Гёкереш трансфери билан шуғулланмоқда. Европа лигаси финалидан кейин клуб ушбу трансфер ишларини тезлаштиради. Манкунианликлар бор мураббийи Рубен Аморим ушбу ҳужумчи билан "Спортинг"да бирга ишлаган.
Бунга қадар футболчига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлган. Бироқ жамоа бош мураббийи Луис Энрике марказий ҳужум позициясини кучайтиришга эҳтиёж сезмагани боис парижликлар қизиқишни йўқотган.
"Арсенал" эса футболчига йилига 7 млн фунт маош бериш орқали ўз тарафига оғдириб олгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Швеция термасининг 26 ёшли футболчиси Португалия чемпионатининг тўпурари бўлди. У 39 ўйинда 33та гол урди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments