"Манчестер Юнайтед" Гарначонинг маошини 10 баробар оширишга тайёр News

"Манчестер Юнайтед" Гарначонинг маошини 10 баробар оширишга тайёр

"Қизил иблислар"ни "Реал"нинг қизиқиши хавотирга солмоқда.

Манчестердагилар "Реал"нинг аргентиналикка қизиқиб қолгани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ ҳавотирда. Иқтидорли футболчисини сақлаб қолиш учун "қизил иблислар" унинг маошини 10 баробар оширишга тайёр. Гарначонинг янги маоши ҳафтасига 50 000 фунт стерлингни ташкил қилиши кутилмоқда.

Бу мавсум Гарначо "Манчестер Юнайтед" сафида 29 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика