“Манчестер Юнайтед” “Эвертон” дарвозабони Жордан Пикфордни сотиб олмоқчи
12 jun 2023 10:03
News
“Манчестер Юнайтед” “Эвертон” дарвозабони Жордан Пикфордни сотиб олмоқчи
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Девид Де Хеа жамоада қолган тақдирда ҳам Жордан Пикфордни сотиб олмоқчи.
Манбага кўра, “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг “МЮ”дан бу ёзда Де Хеа билан рақобатлашадиган ёки испаниялик янги шартнома имзолашга рози бўлмаса, унинг ўрнига янги дарвозабон сотиб олишини истамоқда.
Мерсисайдликлар 29 ёшли дарвозабонни тахминан 35 миллион еврога сотишга тайёр. Пикфорднинг ўзи ҳам “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарши эмас.
У ўтган мавсумда “Эвертон” сафида АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушиб ва 10 та ўйинда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments